28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 21:19
Қишлоқ хўжалиги 👁 806

6 минг гектарга яқин майдон кузги шудгор қилинди

6 минг гектарга яқин майдон кузги шудгор қилинди

Экинлардан мўл ҳосил етиштиришда кузги шудгорнинг аҳамияти катта. Ота-боболаримиз “Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда”, деб бекорга айтишмаган.  Зеро,  сифатли ўтказилган кузги шудгор келгуси йил ҳосилига пухта замин яратади.

Шу сабабли барча ҳудудларда кузги шудгорлаш ишлари қизғин тарзда олиб борилмоқда. Хусусан, туманимизнинг Дўрсан овулида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари, мазкур хўжаликларга хизмат кўрсатувчи “Йўлдош Ўразбоев” муқобил машина трактор парки жамоаси ҳам шудгорлаш ишларини сифатли ташкил қилмоқда.

Айтиш жоизки, туманимизда 2020 йил ҳосили учун жами 12 минг гектар майдонда кузги шудгорлаш ўтказилиши режалаштирилган. Кузги шудгорлаш ишларида жами 81 та сурим техникалари, шундан 40 та юқори унумли ва 41 та оддий сурим техникалари қатнашиши режалаштирилган. Мавжуд техникалар 22 та сурим отрядларига бириктирилган. Отрядларга раҳбар қилиб ҳудудлардаги ёқилғи мойлаш материаллари қуйиш шохобчалари мудирлари тайинланган.

Шўр ювиш, яхоб суви бериш натижасида эрта баҳорда тупроқни экишга, тайёрлаш ҳамда экиш каби агротехник тадбирларни ўз вақтида ва самарали ўтказишга эришилади.

Туманнинг бошқа овул ва маҳаллаларидаги фермер хўжаликари қаторида дўрманлик қишлоқ хўжалиги соҳаси илғорлари ҳам келгуси йил учун қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Хусусан, овул бўйича 2020 йил ҳосили учун 950 гектар ер майдонларини кузги шудгорлаш режалаштирилган. Шундан ҳозирга қадар 450 га ер майдонлари сифатли шудгор қилинди.

Мазкур хўжаликларга хизмат кўрсатувчи “Йўлдош Ўразбоев” муқобил машина трактор парки раиси таъкидлагидек, ерларни сифатли ва юқори унум билан шудгорлашга эришиш учун трактор ва плуглар олдиндан ишга шай ҳолга келтирилган ва созланган, далалар эса ҳайдовга сифатли тайёрланган. Эндиликда ҳайдов тўғри ташкил этилиши ҳамда унинг сифати доимий назорат остида.

Туманда кузги шудгорлаш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш мақсадида 25 октябрдан 20 ноябргача кунлик шудгорлаш графиклари ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши назорат қилиб борилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашларича, кузги шудгорлаш амалга оширилган далаларда ўсимлик қолдиқлари, бегона ўтлар ва уларнинг уруғларини чуқур кўмилиши таъминланади. Натижада далаларда бегона ўтларнинг униб чиқиши 2–3 баравар камаяди, пахта ҳосилдорлиги гектарига 2–3 центнер ошади.

Шу сабабли ҳам амударёлик фермерлар ушбу муҳим агротехник тадбирни сифатли ва ўз вақтида, тўлиқ амалга оширишга бел боғлаганлар. Бугунги кунга қадар туман бўйича кунлик 600-700 гектар, яъни режага нисбатан 5-6 фоиз далаларда шудгорлаш ишлари амалга оширилмоқда. Мавсум бошидан бери эса жами 6 минг гектарга яқин, ёки жами режадаги майдонларнинг 50 фоизга яқини шудгор қилинди. Бу мазкур жараёнда иштирок этаётган 81 та техниканинг ҳар бирига ўртача 7,5 га майдондан тўғри келишини кўрсатади. Хўжалик раҳбарлари ва механизаторлар иш унумдорлигини ошириш, техникалардан унумли фойдаланиш ва уларни тўла қувватда ишлатиш орқали кузги шудгорлаш ишларини қисқа муддатларда якунлашни режалаштирмоқда.

Чарос АРСЛОНОВА, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026