ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛМОҚДА
Аҳолининг ҳаёт даражасини ошириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бизнесни ривожлантириш мақсадида давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини сифат жиҳатидан янги даражага ўтказиш жадал суръатларда амалга оширилмоқда.
Бизнес юритишда ортиқча бюрократик жараёнларни тубдан қисқартириш ва давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада ривожлантириш мақсадида жорий йил 1 июнидан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар давлат хизматлари марказларида фуқаролар доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан ва юридик шахслар почта манзилидан (жойлашган еридан) қатъий назар, давлат хизматларини экстерриториал тамойил бўйича олиши учун шароит яратилди.
Бу каби тартиб-тамойиллар аҳолининг ҳаёт даражасини яхшилаш ва бизнесни ривожлантириш имконини беради.
Кўпгина давлат хизматларидан фойдаланишда аҳоли учун ушбу тартиблар анчагина қулай бўлди десак, муболаға бўлмайди. Масалан, биргина фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлар томонидан архив хужжатларини, яъни фуқаролар никоҳ, туғилиш ҳақида маълумотлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотларни доимий яшаш жойидан қатъий назар, истаган Давлат хизматлари марказларига бориб мурожаат қилишлари ва белгиланган муддатда маълумотларни олишлари мумкин.
Тадбиркорлик субьектлари фаолиятини янада ривожлантириш ва уларга қулайликлар яратиш мақсадида 2019 йил 1 апрель санасидан бошлаб тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат берувчи тартиб-таомилларининг айрим турлари бекор қилинган. Унга кўра, экспорт шартномаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, мол сўйишни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома, ер қаъри участкасидан фойдаланишда бузилган ерлар қайта тикланганлиги ҳақидаги хулоса, вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдо қиладиган тадбиркорлик субъектларининг савдо объектлари жойлашуви ҳамда ерларнинг барча тоифаларида геологик-суратга олиш, қидириш, геодезия ва бошқа турдаги қидирув ишларини олиб боришга рухсатномалар шулар жумласидандир.
Умида Сапарбаева,
туман Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶