13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:43
Жамият 👁 5,804

АЁЛ ҚАДРИ - МИЛЛАТ ҚАДРИДИР

АЁЛ ҚАДРИ - МИЛЛАТ ҚАДРИДИР

Мана, она табиатимизга ўзгача зеб берувчи уйғониш, яшариш фасли - баҳор ҳукмронлиги бошланди. Ҳар биримизни баҳорий жўшқинлик, бунёдкорлик ишларига иштиёқ, меҳр-оқибат, ўзаро ҳамжиҳатлик каби эзгу амалларга чорлагувчи кўклам байрамлар фасли бўлганлиги билан ҳам қадрлидир.

Юртимизда 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни ўзгача шукуҳ билан нишонланади. Бу дунё тамаддунига муносиб ҳисса қўшган, ақлу закоси ила дунё илм-фанига асос солган буюк бобокалонларимизнинг муносиб издошларини тарбиялаб, вояга етказаётган онахонларимизга, ҳар жабҳада ўз қобилият ва интеллектуал салоҳиятларини ишга сафарбар этаётган аёлларга, илм, касб-ҳунар сирларини қунт билан эгаллаётган қизларимизга ҳурмат-эҳтиром рамзидир.

Байрам муносабати билан ўқув муассасаларида, меҳнат жамоаларида ўтказилаётган тадбирларда ҳам жамиятимизда хотин-қизларнинг тутган ўрнига юксак баҳо берилмоқда, онахонларимиз, дилбар қизларимиз шаънига энг эзгу тилаклар айтилмоқда.

Яратганнинг буюк мўъжизаси саналмиш аёл – бутун умримизга мазмун бахш этувчи, ҳаёт йўлимизни ёритувчи чироқдир. Аёл – эзгулик, меҳр-муҳаббат, садоқат тимсолидир. Бу таърифни адо қилиб бўлмайди.

Одамзот онгли ҳаёт бошлаган кундан бери инсоният аёл зотини севиб, ардоқлаб келади. Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш ўзбек халқига хос олижаноб фазилатлардан биридир.

Мамлакатимизда истиқлол йилларида хотин-қизларни эъзозлаш, уларнинг жамиятдаги ролини ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Юртимизда аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ролига юқори баҳо берилиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларимизнинг билимдон, замонавий мутахассис, малакали касб эгалари бўлишлари ҳамда соғлом ва мустаҳкам оила қуришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, биринчи навбатда, соғлом бола туғилиши ва уни тарбиялаш, оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш давлатимиз ва жамиятимизнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда.

Мамлакатимизда аёлларни ҳимоялашга қаратилган 80 га яқин миллий ва халқаро ҳужжатларнинг қабул қилинганлиги, муҳтарам Юртбошимиз томонидан "Соғлом бола йили” Давлат Дастурида ҳам соғлом бола тарбиясида оиланинг ва аёлнинг ўрнини янада ошириш бўйича устувор вазифалар белгилангани, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантириш ва оилани мустаҳкамлашда хотин-қизларнинг ролини кучайтириш, уларнинг давлат ва жамият қурилишидаги кенг иштирокини таъминлаш бўйича 2013-2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат Дастурининг қабул қилинганлиги фикримизнинг далилидир.

Мана шундай юксак эътибор боис бугунги кунда юртимиз аёллари оилада уй бекаси, меҳрибон она, фарзанд тарбиячиси, жамиятда эса ўз ўрнига эга тўлақонли шахс, малакали мутахассис сифатида фаол иштирок этмоқдалар.

Бугунги кунда туманимиз аҳолисининг 88,3 минг нафарини хотин-қизлар, шулардан 28659 нафарини 16 ёшгача бўлган қизлар ташкил этади. 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган аёллар 51503 нафар бўлиб, шулардан туманимиздаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида 4091 нафар қизлар таълим олмоқда.

Халқ таълими тизимида эса 2967 нафар аёллар самарали меҳнат қилишмоқда. Шунингдек, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида, соғликни сақлаш, қишлоқ ҳўжалиги, саноат, банк-молия ва шу каби турли соҳаларда ҳам туманимиз аёллари самарали меҳнат қилмоқдалар. Туманимизда тадбиркор аёллар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Айниқса хотин-қизлар тадбиркорлигини йўлга қўйишда тижорат банклари томонидан берилаётган кредитлар натижасида кўпгина хотин-қизларнинг бандлиги таъминланаётганлигини алоҳида атаб ўтсак арзийди. Ўтган йилда 250 дан зиёд хотин-қизлар банк кредитлари ҳисобига ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишди. Бунда касб-ҳунар коллежи битирувчи қизларига берилаётган имтиёзли кредитлар алоҳида аҳамият касб этди.

Ўтган 2013 "Обод турмуш йили”да ҳам туманимиз хотин-қизлари жамият ривожида ўзларининг фаолликларини намоён этдилар. Жумладан, мустақиллигимизнинг 22 йиллиги байрами муносабати билан туманимизнинг турли соҳаларида фидойи меҳнат қилаётган 5 нафар аёл-қизлар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг "Фахрий ёрлиғи” билан тақдирландилар. Ушбу байрам арафасида ўтказилган "Аёллар спорт фестивали”нинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида туманимиз жамоаси спортнинг волейбол туридан 2-ўринни эгаллашди, гимнастрада туридан эса рағбатлантирувчи совғага эга бўлишди. 2013 йилда ўтказилган "Энг намунали Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 1-ўринни эгаллаган туман маданият ва спорт ишлари бўлимининг Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Насиба Эшчанова танловнинг Ўзбекистон Республикаси босқичида фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

"Ораста қизлар” кўрик-танловининг академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари қизлари ўртасида Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Нафосат Ражабова танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон Республикаси босқичида фаол қатнашиб келди.

Мамлакатимизда 12 йиллик мажбурий, бепул таълим жорий этилган бўлиб, унда қизлар таълим-тарбиясига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Юртбошимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимда 2014 йилни "Соғлом бола йили” деб эълон қилишни таклиф қилар эканлар, соғлом боланинг дунёга келиши, бақувват бўлиб ўсиб-улғайиши учун ўта муҳим, ҳал қилувчи мезонларга, жумладан фарзанд тарбиясида оиланинг ўрни, биринчи навбатда онанинг ролига, онанинг соғлигига, аёлни қадрлаш, оғир ишлардан халос этиш, турли касалликлардан ҳимоя қилиш, айниқса қиз болалар тарбиясига, уларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллашига ёрдам бериш, эрта никоҳларнинг олдини олиш, оилавий низоларни бартараф этиш каби долзарб вазифаларга тўхталиб ўтдилар. Бу ишлар бизнинг зиммамизга катта масъулият юклайди.

Фурсатдан фойдаланиб хотин-қизлар байрами билан барча нуроний онахонларимизни, опа-сингилларимизни, дилбар қизларимизни чин қалбимдан самимий табриклайман. Доимо баҳорий жўшқинлик, бахт-иқбол ёр бўлишини тилайман.

М.АҲМЕДОВА,

туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.

(http://uza.uz)


🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026