ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР – КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР
Айни пайтда мамлакатимизда ёшларни умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбида мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини қарор топтириш ҳамда ривожлантириш, турли мафкуравий таҳдидлардан асраш масаласига алоҳида эътибор берилаяпти.
Мамлакатимиз келажаги бўлган ёшлар тарбиясига қаратилаётган бундай эътибор амударёлик ёшлар тарбиясида ҳам ўз аксини топаяпти.
Аҳолиси сони 190 минг нафардан ошган туманимизда бугунги кунда 32 мингтага яқин хонадон мавжуд бўлиб, улардаги оилалар сони 43000 тани ташкил этади. Ушбу оилаларда эса 70 минг нафарга яқин вояга етмаган ёшлар тарбияланмоқда.
Хозирги кунда туманда 86 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, уларда 38000 нафардан зиёд ўқувчи-ёшлар таълим-тарбия олишаяпти.
Туманда мавжуд бўлган таълим муассасаларига ҳудудий профилактика нозирлари биркитилган бўлиб, улар ёшлар томонидан содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш юзасидан бир қанча ишларни амалга оширишмоқда.
2019 йилнинг 12 ойи давомида содир этилган қонун бузилишлари учун, 4 нафар вояга етмаган ва 12 нафар бола тарбиясига салбий тасир кўрсатувчи ота-она профилактик ҳисобга олинди. Ҳозирги кунда 2 нафар вояга етмаган ва 10 нафар бола тарбиясига салбий тасир кўрсатувчи ота-она ИИБда профилактик ҳисобда туради. Профилактик тадбирларнинг мунтазам ўтказиб борлиши натижасида ҳисобда турган вояга етмаганлар томонидан қайта жиноят содир қилинишга йўл қўйилмади.
Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман Халқ таълими бўлими, туман Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, Бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда тумандаги овул ва маҳаллаларда, таълим муассасаларида давра суҳбатлари, учрашувлар ва тарғибот ишлари ўтказилди. Ички ишлар бўлими томонидан ҳамкорликдаги хизмат соҳалари билан Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарчлик тўғрисида”ги Кодексининг 188-2 моддаси буйича 2019 йил 12 ойи давомида 24 маротаба тунги рейдлар ўтказилиб, профилактик огоҳлантирув ишлари олиб борилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликнинг профилактикаси тўғрисида»ги Қонуни ижроси, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳамда назоратсизлик, қаровсизликнинг олдини олиш мақсадида аҳлоқий-ҳуқуқий мавзуларда учрашув ва мулоқотлар ташкил этилди.
Жаҳонгир ЮЛДАШЕВ,
туман ички ишлар бўлими ходими, лейтенант.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶