Меҳр оролни қутқаради
Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий, вилоят кенгашлари вакиллари, вазирликлар, идора ва ташкилотлар, ўқув юртлари ёшлар етакчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этди.

Лойиҳанинг дастлабки куни фаол иштирок этаётган минг нафардан зиёд ёшлар учун қатор маънавий-маданий тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, иштирокчилар туман марказида ўтган йили фойдаланишга топширилган “Future Muynak” ўқув маркази ва Ёшлар маркази, Болалар мусиқа ва санъат мактаби фаолияти билан танишди. “Орол” ва “Очиқ осмон остидаги кемалар“ музейларига саёҳат ташкил этилди. Орол денгизи ва Мўйноқ туманининг тарихи ва бугуни ҳақида маълумотлар берилди.
Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши вакилларидан иборат гуруҳ Мўйноқ туманига совғалар – ноутбук, китоблар, спорт анжомлари, чолғу асбоблари, иссиқ кийимлар ва турли номдаги маҳсулотлар карвони билан етиб келди. Навоийлик ёшларнинг ушбу ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида амалга оширилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти томонидан ҳам совғалар топширилди.

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ташаббуси билан ўтган йилдан “Меҳр Оролни қутқаради” лойиҳаси амалга оширилмоқда, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси ўринбосари Бийбижон Аралбаева. – Жумладан, ўтган давр мобайнида “Орол ёшлари” доимий экспедицияси ва Қорақалпоғистонни ижтимоий, иқтисодий ва инновацион ривожлантириш бўйича “Ёшларнинг инновацион ғоялари” саммити ташкил этилди. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда Марказий Осиё ёшларининг “Оролни қутқарайлик” мавзусида илмий-амалий конференцияси ўтказилди.
Ёшлар марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси А.Саъдуллаев билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда жойларда ёшларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ аъзоларининг Мўйноқ туманидаги маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларига бириктирилганлиги қайд этилди.

Лойиҳанинг иккинчи куни ёшлар Оролнинг қуриган ҳудудида Халқаро пресс-клуб томонидан “Орол тақдири: денгиз чекиняпти, инсон чекинмайди” мавзусида ўтказилган навбатдаги сессиясида иштирок этди. Тадбирда ёшлар давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан танишди. Куннинг иккинчи ярмида ёшлар мазкур ҳудудга саксовул экиш ишларига ҳам ўз ҳиссасини қўшди.
Лойиҳа доирасида уч кун давом этган тадбирлар мамлакатимиз ёшларини Орол денгизи қуриши оқибатларини юмшатиш, денгизнинг қуриган қисмида ўрмонлар барпо этиш каби эзгу мақсадларга бирлаштиришга хизмат қилади.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶