МАКТАБДАГИ СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ – НУФУЗЛИ БЕЛЛАШУВЛАР САРИ ЙЎЛ ОЧАДИ
Туманимиздаги 36-сонли умумтаълим мактабида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббуснинг амалий ижросига қаратилган маданий-маърифий ҳамда спорт тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказишга алоҳида эътибор қаратилади.
Бу борада мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчи Солий Йўлдошев томонидан олиб борилаётган ишлар таҳсинга лойиқ. Спортнинг олимпия турлари бўйича тез-тез ўтказилиб туриладиган синфлараро ва мактаб миқёсидаги мусобақаларда болалар нафақат ўзларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишади, балки иқтидорларини намоён этиб, қайси спорт турига кўпроқ лаёқатли эканликларини ҳам амалда кўрсатадилар.
Жисмоний тарбия фани ўқитувчиси сифатида Солий ака Йўлдошев дарс-режасидан ташқари, ўқувчи-ёшларнинг жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида қўшимча машғулотлар ва мусобақалар ҳам ташкил этишга алоҳида эътибор қаратади. Шуни мамнуният билан қайд этиш керакки, мактабнинг 6-синф ўқувчиси С. Солиева сув спорти бўйича Беруний шаҳрида ўтказилган Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудудий босқичида фахрли 3-ўринни эгаллаб, ўзининг ушбу йўналиш бўйича иқтидорли эканлигини намоён этди.
С.Йўлдошев томонидан ташкил этилган енгил атлетика спорти мусобақаларида ҳам мактабнинг иқтидорли спортчилари аниқланди. Ўғил болалар ўртасида 60 метр масофага югуриш бўйича мусобақаларда 8-синф ўқувчилари Т.Бобожонов, Д.Тожибоев ва 7-синф ўқувчиси О.Йўлдошевлар ғолибликни қўлга киритишди. 1000 метр масофага югуриш бўйича беллашувларда эса 7-синф ўқувчиси Д.Хўжамуродов ўзининг тенгсиз эканлигини намоён этди. 8-синф ўқувчилари С.Камолов 2-, Ш.Олламов эса 3-ўрин соҳиблари бўлишди. Узунликка сакраш мусобақаларида 8-синф ўқувчилари Т.Бобожонов, Д.Тожибоев, А.Отабоевлар ғолиблик шоҳсупасидан жой олдилар.
Масофага югуриш бўйича қиз болалар ўртасида мусобақалар янада қизғин ва баҳсларга бой бўлди. Унда 60 метр масофага югуришда 8-синф ўқувчилари Ш.Собирова, М.Бердибоева, 7-синф ўқувчиси М.Собирова, 1000 метр масофага югуришда 6-синф ўқувчиси М.Чоршамбоева, 8-синф ўқувчилари М.Бердибоева, Г.Холбоевалар мусобақа пешқадамлари бўлишди. Узунликка сакраш бўйича мусобақаларда 7-синф ўқувчилари М.Собирова, И.Матёқубова, 8-синф ўқувчиси С.Назирбоевалар ғолибликка эришдилар.
Яқинда С.Йўлдошев яна бир спорт мусобақасини ташкил этди. Унда мактабнинг ёш спортчилари ақл гимнастикаси – шахмат спорти бўйича ўз ақл-идрокларини намойиш этдилар.умумтаълим мактабларда ўтказиладиган синфлараро спорт мусобақалари спортга қизиқувчи ёшларни катта спортга тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга. Бундай мусобақалар ўқувчи-ёшларнинг ўзига ишончини мустаҳкамлайди. Ўқувчи-ёшлар билан шуғулланишдан тўхтамайдиган Солий ака Йўлдошев каби фидойи ўқитувчилар эса уларни мактабдан ташқари нуфузли спорт мусобақаларида ҳам муваффақиятли иштирок этишга ундаб, иқтидорини юзага чиқаради.
Ирода ЕРДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶