НАМУНАЛИ АСКАР
Туманимизда хизмат қилаётган ҳарбий сафарбарлик гуруҳларида барчага ўрнак бўлиб келаётган аскарлар талайгина. Шулардан бири 9202 “К” ҳарбий қисмдаги оддий аскар Ўринбосди Мирзаолимовдир.
Харбий хизматга келганининг дастлабки кунларидан ўзининг билимдон ва масъулиятлилиги, интилувчанлиги билан ҳар бир ишда ўрнак ва намуна бўла олган, сафдошлари орасида ажралиб турадиган Ўринбосди ҳарбий қисмда ташкил қилинадиган турли тадбирларда ва жамоат ишларида фаол иштирок эта бошлади. Айниқса, байрам тадбирларига турли дастурлари, ўзининг ажойиб чиқишлари билан файз киритди. У туманда ҳарбийлар ўртасида ўтказилган иншолар танловида фахрли 3-ўринни эгаллади. Аскарлар ўртасида бўлиб ўтган “Қувноқлар ва зукколар” мусобақасида ҳам Ўринбосдининг жамоаси ғолибликни қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Ҳозирда у Шимолий-ғарб минтақавий штаби 9115-ҳарбий қисм маънавий-маърифий ишлар бўлими томонидан сараланган ҳарбий хизматчилардан ташкил топган “Сокин сарҳад” гуруҳининг ижодкор аъзоси сифатида ҳам фаолият юритади. Аскар чуқур маъно-мазмунга эга, ажойиб шеърлар ёзади. Унинг айрим кўнгилга яқин шеърларини сафдошлари дарров ёд олишади, баъзилари эса газеталарда ҳам чоп этилиб туради.
Интилувчан аскар ҳарбий хизматни адо этиш мобайнида бир қатор ютуқларга эришди. У аъло даражадаги ҳарбий хизматлари учун Юқори қўмондонлик томонидан “Чегара қўшинлари аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ҳарбий қисмда муносиб хизмат қилаётган аскар Ўринбосди Мирзаолимов интизоми, интилувчанлиги, масъулиятлилиги ва бошқа хислатлари билан доим сафдошларига ўрнак бўлиб келмоқда.
Рашид ЖАННАЗАРОВ,
ҳарбий хизматчи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶