КЕКСА ВА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ФУҚАРОЛАРГА ЎЗ ХОНАДОНИДА БИОМЕТРИК ПАСПОРТЛАР БЕРИЛДИ
Ҳозирда кекса, ногирон инсонларга биометрик паспортлар уларнинг хонадонига борилиб, мобиль қурилмалар ёрдамида расмийлаштирилмоқда. Айниқса, сўнгги йилларда соҳада амалга оширилаётган ишлар ниҳоятда жадаллашди. Шунингдек, ҳудудлардаги имконияти чекланган, юролмайдиган, касаллик натижасида Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига келолмайдиган фуқаролар мурожаатига кўра, соҳа ходимлари ўша фуқарони биометрик паспорт учун расмга тушириш, бармоқ изларини олиш мақсадида махсус аппаратларни хонадонларга олиб бормоқда. Ҳужжат тайёр бўлгач, жисмоний имконияти чекланганларнинг хонадонига бориб, фуқаролик паспорти топширилмоқда. Бу аҳолининг манфаатларини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.
Туман Ички ишлар бўлимининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасида ҳам бу борада фуқароларга бир қатор қулайликлар яратилиб, уларнинг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат – паспорт олиш, хорижга чиқиш билан боғлиқ ҳужжатларини ўз вақтида расмийлаштириш мақсадида зарур ахборот технологиялари билан жиҳозланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, хорижга чиқиш, яъни загрань паспортини олиш учун Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига янгидан компьютер техника ускунаси ўрнатилди.
Бўлим ходимлари шахснинг электрон маълумотларини тезкор йиғиб, фуқароларга паспорт расмийлаштиришда самарали хизмат кўрсатиб келмоқда. Айниқса, кекса ва ногирон юртдошларимизга ўз вақтида биометрик паспорт олишларида амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Яқинда бўлинма ходимлари Қипчоқ овул фуқаролар йиғинида яшовчи кекса отахон, 1927 йил 15 май куни туғилган Гулмирза бобо Сабуровнинг уйига бориб, отахонга янги биометрик паспортни тақдим этишди. Бундан ташқари, кам таъминланган фуқаролар, 1965 йил 15 майда туғилган Қурол Машарипов ҳамда унинг турмуш ўртоғи, 1980 йил 23 октябрь куни туғилган Насиба Ўрозбоеваларга туман ҳокимлиги томонидан янги биометрик паспорт олишлари учун давлат божлари тўлаб беришди. Уларнинг 2004 йил 2 июнь куни туғилган фарзанди Исломбек Ўрозбоев эса қишки кийим-бош билан таъминланди.
Шунингдек, туманимизда яшовчи 536 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортини олишлари учун тегишли ҳужжатлари тўпланиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра, фуқаролик паспортлари олишларига ёрдам кўрсатилмоқда. Айни пайтгача, 148 нафар ана шундай фуқароларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти расмийлаштирилиб берилди.
Туман ҳокимлиги ва маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда тизимли ишлар ташкил қилиниб, 18 ёшга тўлган ёшларга, шунингдек, маълум сабаблар билан фуқаролик паспортини йўқотиб қўйган шахсларга паспорт олишда қулайликлар яратилиб келинмоқда.
А.УМАРОВ,
туман ИИБ МваФРБ бошлиғи, катта лейтенант.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶