28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 09:34
Спорт 👁 3,138

"Камолот" ЁИҲ туман Кенгаши ташкилотчилигидаги мусобақалар

"Камолот" ЁИҲ туман Кенгаши ташкилотчилигидаги мусобақалар

Она Ватанга хизмат қилиш — бугун мустақил мамлакатимиз ҳудудларида камол топаётган ҳар бир ўғлоннинг эзгу мақсади. Ушбу шарафли орзуни қалбига жо этган йигитларимизга Ватан ҳимоячиси бўлишдек фахру ифтихор янада улкан куч-ғайрат бахш этмоқда. Ўқувчи ёшларни Қуролли Кучлар сафларига — ҳарбий хизматга, олий ҳарбий билим юртларига киришга тайёрлаш, ўсиб келаётган ёш авлод қалбида Ватанга садоқат туйғуларини шакллантириш мақсадида ўтказилаётган уч босқичли «Шунқорлар» ҳарбий-спорт мусобақалари бугунги кунга келиб ўзининг катта самарасини бермоқда. Бу мусобақаларда ўсмирлар тобланади, чинакам Ватан ҳимоячиси бўлиб шаклланади. Негаки, Ватанимизнинг эртанги куни, мамлакатимиз келажаги маънан етук, жисмонан баркамол ёш авлод қўлида.

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Республика ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда Республикамиздаги барча ҳудудларидаги касб-хунар коллежлари ва академик лицей ўқувчи ёшлари ўртасида «Шунқорлар» ҳарбий спорт мусобақаларининг биринчи босқичи юқори савияда ўтказилди.

Мусобақаларнинг туман босқичи ҳам қизиқарли ва муросасиз беллашувларга бой бўлди. Мусобақа якунларига кўра Амударё академик лицейининг «Амир Темур ворислари» жамоаси ғолибликни қўлга киритди ва кейинги босқич йўлланмасига эга бўлди.

Ёшларнинг ҳуқуқий билим ва тафаккурини юксалтириш таълим-тарбия соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар жараёнининг таркибий қисмини ташкил этади. Республикамиз бўйлаб анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Сиз қонунни биласизми?" кўрик-танлови ҳам шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Мамлакатимиз ёшлари ўртасида ҳуқуқий таълим-тарбияни такомиллаштириш, жамиятда қонун устувор бўлишига эришиш, амалдаги қонунлар моҳиятини ўсиб келаётган ёш авлодга тушунтириш, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда ёшларнинг иштирокини таъминлаш, Президент Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ёшларда ҳурмат билан қараш туйғуларини, она Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, қонунлар тарғиботи орқали ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, жиноятчилик иллатларининг олдини олиш ҳамда бутунлай бартараф этиш йўлида бир қатор хайрли ишлар қилинмоқда. Шу мақсадда туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Амударё туман бўлими Кенгаши, жиноят ишлари бўйича туман Суди ҳамда туман ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда анъанавий "Сиз қонунни биласизми?" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Бу танловда туманимиздаги академик лицей ва барча касб-ҳунар коллежларининг талаба –ўқувчи ёшлари ўзаро куч синашдилар. Танлов якунларига кўра Манғит иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг "Адолат қонунлари” жамоаси 1-ўринни эгаллади ва танловнинг навбатдаги ҳудудий босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ғолиб жамоалар ҳамда иштирокчиларга "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг туман кенгаши томонидан совғалар, диплом ва фаҳрий ёрлиқлар топширилди.

Шахар ва туманлардаги чақириққача тайёргарлик ёшидаги талаба ва ўқувчи-ёшларини ҳарбий билим юртларига ўқишга киришга руҳан ва жисмонан тайёрлаш, улар ўртасида Ватанга мухаббат, харбий ватанпарварлик ғояларини тарғиб қилиш, ёш авлодда Давлат чегараларига нисбатан хурмат туйғусини шакллантириш, Ватанимиз хавфсизлигини таъминлаш учун уларнинг маъсулиятини кучайтириш мақсадида туманимиздаги 3-сонли Манғит чегара пости, «Камолот» ёшлар ижтимоий Ҳаракати тумани бўлими Кенгаши билан хамкорликда тумандаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида фаолият юритиб келаётган «Ёш чегарачилар» клублари ўртасида мусобақа ўтказилди.

Мусобақада ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг 6 та жамоалари иштирок этиб, ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра Қиличбой маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг «Ёш чегарачилар» жамоаси ғолибликни қўлга киритди ва мусобақанинг навбатдаги - Қорақалпоғистон Республикаси боскичи йулланмасига эга бўлди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026