АШИPБОЙ ОТАГА ОМАД КУЛИБ БОҚДИ
Туманимиздаги Амир Темур номли овулнинг Меҳнаткаш маҳалласида яшовчи туркман миллатига мансуб Аширбой ота Гижировнинг ёшлик даври меҳнатда ўтди. Овулда уни меҳнаткашлиги, камтарин ва фидойилиги учун ҳамма бирдай ҳурмат қилади. Қўни-қўшни, маҳалла-кўйнинг тўй-маъракаларида “ўзбегим, ўзимнинг қондошим, гардашим”, деб эл-юртга ҳамиша қайишиб тургувчи Аширбой отага яқинда омад кулиб боқди. Доим болам-чақам, оилам, деб куйиб-пишиб юрадиган Аширбой ота ҳар доим пенсия пулини олса, дўкондан оила эҳтиёжи учун зарур нарсалар харид қилишга одатланган. Албатта, невараларига ширинлик, “Jesko” савдо белгиси билан сотувга чиқарилаётган шарбатлардан ҳам харид қилишни унутмайди.
Ҳар гал яхши ният билан “Jesko” шарбатини харид қилганида невараларига ҳам омад кулиб боқишини астойдил истар эди.
Яхши ният – ярим давлат, деганларича бор экан. Аширбой отага ҳақиқатдан ҳам омад кулиб боқди. “Омад шоу” телеўйинига таклиф қилишганида аввалига ишонмади. Қўл телефонига аввал қўнғироқ қилишганидан кейин СМС хабари келганида қувончини яширолмади. Бир зумда бу хушхабар Амир Темур номли овулдан бутун туманга тарқалди.
Фарзандлари, неваралари ва барча яқинларининг хурсандчилигига қўни-қўшнилар ҳам шерик бўлишди. Шундан сўнг, Аширбой ота ўйинда иштирок этиш учун яқинлари билан биргаликда Тошкент шаҳрига йўл олди. Айтилган манзилда уни “Омад шоу” телеўйини ташкилотчилари самимий кутиб олиб, ўйин қоидалари билан таништиришди. Ўйин бошлангандаги ҳаяжонли лаҳзаларни эсларкан, Аширбой ота ўзига, яқинларига ўйин ташкилотчилари томонидан кўрсатилган ҳурмат ва эътибордан мамнун бўлганини таъкидлади. Шунингдек, ушбу ўйинда ўзига ҳам омад кулиб боқишини сира кутмаганини, лекин умид билан ўйин шартларини бажарганини айтиб берди.
Маълумки, “Омад шоу” телеўйинида ютуққа эга бўлиш имконияти катта. Шу боис бу ўйинда иштирок этаётганлар асло ортига хафа бўлиб қайтмайдилар. Ўйинда яхши ният билан иштирок этган отахонга ҳам омад кулиб боқди. У омадлилар қаторида жуда катта ютуқни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Отахон “Омад шоу” телеўйинида иштирок этиб, бир йўла ҳам “Spark” автомобили, ҳам 30 млн. сўмлик ютуққа эга бўлди.
Аширбой ота Гижировнинг хонадони у уйига қайтган кунданоқ “қултуғ бўлсин”лаб кела бошлаган яхшилар қадамидан янада обод бўлди. Pизқ-насибасининг баланд бўлганидан хурсанд бўлган отахон энг аввал Яратганга шукронасини айтиб, меҳмонлар билан хурсандчилигини баҳам кўрди.
Ҳар тонг Аллоҳдан ҳалол ризқ-насиба, омонлик, эл-юртга фаровонлик ва ободлик тилаб яшаётган юртдошимиз Аширбой ота Гижировнинг хонадонига “Омад шоу” телеўйини ташкилотчилари ташриф буюрганида меҳмонлар билан янада гавжум бўлди. Аҳли овул гувоҳлигида телеўйин ташкилотчилари Аширбой ота Гижировни омадли ютуқ билан муборакбод этишди ҳамда “Spark” автомобилини ва 30 миллион сўмлик пул ютуғини топширишди.
Биз ҳам Аширбой ота Гижировни омадли ютуқ билан чин дилдан табриклаймиз ва барча юртдошларимизнинг хонадонида шундай қувончли кунлар кўп бўлишини тилаймиз.
Pавшан АНОPОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶