17.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.08.2026, 17:32
Жамият 👁 453

ХАЛҚИМИЗ СОҒЛИГИ УЧУН МЕН 400 МИНГ СЎМ СТИПЕНДИЯМНИ “МЕҲР-ШАФҚАТ ВА САЛОМАТЛИК” ЖАМҒАРМАСИГА ЎТКАЗДИМ

ХАЛҚИМИЗ СОҒЛИГИ УЧУН МЕН 400 МИНГ СЎМ СТИПЕНДИЯМНИ “МЕҲР-ШАФҚАТ ВА САЛОМАТЛИК” ЖАМҒАРМАСИГА ЎТКАЗДИМ

Замонлар синовини синдирган меҳр-оқибат ва меҳр-шафоат туйғуси ҳамон мудроқ қалбларни уйғотиб, ирода ва куч-қудрат бахш этиб келаётгани бутун дунёни қамраб олаётган коронавирус пандемияси даврида яққол намоён бўлмоқда.

Бутун Ўзбекистон халқи ҳукумат атрофида жипслашиб, ушбу балои-офатга қарши ҳам жисмонан, ҳам маънан бирлашган ҳолда кураш олиб боришмоқда.

Президентимиз 26 март куни соҳа вазирликлари ва мутасадди  ташкилотлар раҳбарлари иштирокидаги видеоселектор йиғилишида халқимизга яна бир бор мурожаат қилдилар, бир мақсад йўлида бирлашишга кун тартибига қўйилаётган таъқиқларга ҳамда тартиб-қоидаларга риоя қилишга чақирдилар. Мақсад эса битта – халқимизни коронавирус эпидемиясидан асраб-авайлаш, вирус юқтириб олишларидан ҳимоя  қилишдир.

Жорий йилнинг 16 март санасидан таътилга чиқарилган олий таълим даргоҳлари талабалари ҳамда умумтаълим мактаблари  ўқувчилари учун 30 мартдан бошлаб, махсус теледастурлар орқали дарс-машғулотлари ташкил этилаётгани, “Уйда қолинг!” акциясида деярли бутун мамлакатимиз аҳолиси фаоллик кўрсатишаётганидан аёнки, халқимизнинг соғлиги, осойишталиги  ҳамма нарсадан азиз. Айниқса, ҳамиша хайр-саховатли халқимиз ҳиммати туфайли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги ҳузуридаги “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамғармасига ҳар куни миллионлаб маблағ йиғилаётгани эса уйғоқ виждонларни янада саховатли қилди, мудроқ қалбларни эса огоҳликка чорлади, уйғотди! Мазкур жамғармага бир кунда 5 млрд. сўм маблағ йиғилганини эшитиб, мен ҳам жим қараб тура олмадим. Ахир давлат биз ёшларни ўқитаётир, барча шарт-шароитларни яратиб бераётир. Давлатимиз, халқимиз бошига иш тушганида биз – Ўзбекистон фарзандлари нима учун жим туришимиз керак?
Мен Ажиниёз номидаги НДПИнинг математика факультети 2-босқичида, давлат гранти асосида ўқийман. Давлат менинг таълим олишим, ижтимоий муҳофазам учун ҳар ойда стипендия беради. Нима учун мен давлатимиз ғамхўрлигига муносиб иш қилмаслигим керак? Албатта, оталарча ғамхўрликка фарзандлик бурчи ва масъулияти билан жавоб қайтаришни хоҳладим. Бугун, 27 март санасида март ойи учун пластик картамга йўналтирилган 400 минг сўм стипендиямни “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамғармаси ҳисобига ўтказдим.

Истагим, халқимиз тезроқ коронавирус пандемияси асоратидан озод, соғ-саломат  бўлишсин.

Рисолат РАҲИМБОЕВА,
НДПИ математика факультети 2-босқич талабаси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019