12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:56
Қишлоқ хўжалиги 👁 511

ЯШИЛ ҲУДУДЛАP ТУМАНИМИЗ ИҚЛИМИ ВА ТАБИАТИНИ МУВОЗАНАТГА СОЛИБ ТУPАДИ

ЯШИЛ ҲУДУДЛАP ТУМАНИМИЗ ИҚЛИМИ ВА ТАБИАТИНИ МУВОЗАНАТГА СОЛИБ ТУPАДИ

Ўрмонлар – яшил бойлигимиз. Ушбу яшил бойликнинг қадр-қимматига етиш, асраб-авайлаш эса ҳар биримизнинг зиммамиздаги бурчимиздир. Мамлакатимиз ҳудудидаги ўрмонлар табиий кўпайиш хусусиятига эга бўлишига қарамасдан мутахассислар томонидан ҳам ўрмонзорларни интенсив ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилади.

Туманимиз ҳудудидаги йирик Қипчоқ давлат ўрмон хўжалигида амалга оширилаётган  кенг кўламли ишларнинг бутун мазмун-моҳияти ҳам яшил ҳудудларни янада кенгайтириш, ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишдан иборат. Умумий ер майдони 16540 гектарни ташкил этувчи мазкур хўжаликнинг 3348,1 гектар ери яшил ўрмонзорлар билан қопланган. Қолган ер майдонларида янги ўрмонзорлар барпо этиш, уруғчилик ва кўчатчилик, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва парваришлаш, доривор ўсимликлар уруғларини тайёрлаш ва экиш, шунингдек, қўшимча тармоқлар фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш йўналишларида иш олиб борилади.

Президентимизнинг 2019 йил 23 августдаги “Pеспубликада ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир кўзланган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ва ушбу Қарор ижросини таъминлашга қаратилган Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши ва туман ҳокимининг қарорларига мувофиқ Қипчоқ давлат ўрмон хўжалигида барча ишлар хўжалик мутахассислари томонидан аниқ ва пухта режа асосида ташкил этилган. Хусусан, ўтган йил давомида ўрмон барпо этиш, уруғчилик ва кўчатчилик йўналишида  амалга оширилган ишлар самарали бўлди. Йиллик режага кўра, 3650 килограмм турли хил ўрмон буталари уруғи тайёрланиши кўзда тутилган бўлиб, айни кунгача 36456 кг, уруғлар тайёрланди. Шундан 35656 кг. саксовул, 1800 кг. қорабароқ уруғлари терилиб, Оролқум ҳудудида барпо этилаётган яшил ҳудуд бунёдкорларига етказиб берилди.


Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидаги қумлоқларда янги ўрмонлар барпо этиш бўйича олиб борилаётган ишлар туфайли айни пайтда 28 гектар қумли ҳудудга саксовул кўчатлари ўтқазилиб, 45 гектар майдонга саксовул уруғлари экилди. Мавсум охиригача яна 27 гектар қумли ҳудудга саксовул кўчати ва 45 гектар ерга саксовул уруғлари экилиб, қумли ҳудудлардаги саксовулзорларни 145 гектарга етказиш режалаштирилган.

Ўрмонзорлар барпо этиш ва буюртмачи ташкилотларга зарур кўчатларни шартнома асосида етказиб беришга ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Айни пайтда ўрмон хўжалигидаги 3 гектарлик ниҳолхонада саксовулдан ташқари, япон сафораси, гледичия, клен, дуб, можжевельник, шарқ туяси каби ноёб дарахт кўчатларининг туманимиз иқлим шароитига мослаштирилган навлари парваришланмоқда. Ушбу кўчатлар буюртмачиларга ўз вақтида, сифатли етказиб берилиши  учун хўжаликда фаолият юритувчи 44 нафар малакали мутахассис ва ишчилар масъул.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ажратилган 6 гектарлик унумдор ер майдони айни пайтда баҳорги экиш ишларига тайёр ҳолатга келтирилди. Ўрмон хўжалигида озуқабоп ўсимликлар, шунингдек, доривор гиёҳлар ҳам парвариш қилинади. Наъматак, тирноқгул, яъни календула каби доривор ўсимликлар етиштирилади. Хўжалик томонидан 2020 йилда белгиланган режа асосида 90 тонна доривор ўсимликлар қисмлари йиғилиб, қайта ишловчи фармацевтика саноати корхоналарига етказиб бериш режалаштирилган.

Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги четдан қараганда фақат жайдари дарахтзорлардан ва чўл бутазорларидан иборатдек кўринади. Лекин хўжаликнинг умумий фаолияти билан яқиндан танишган киши бу ҳудудда кенг қамровли ишлар амалга оширилаётганига гувоҳ бўлади. Шу билан бирга йил сайин ривожланиб бораётган қўшимча тармоқлар – асаларичилик ва паррандачиликнинг истиқболига ҳавас қилиши табиий. 132 та оиладан иборат асалари уяларида мавсумда мўл ва шифобахш, бетакрор ўрмон асали етиштирилади. Яқин вақт ичида паррандалар умумий сонини 1000 тага, майда шохли моллар сонини 111 бошга етказиш тараддудини кўраётган ўрмончиларнинг  режалари катта. 0,07 га майдондаги иссиқхона хўжалигида эса 200 туп лимон кўчатлари барқ уриб ривожланаётганидан далолатки, ўрмончилар яқин вақт ичида лимон етиштиришнинг ҳам уддасидан чиқадилар.

Очиқ майдонларда етиштирилаётган анор, анжир, дарахтларидан ташқари тут, қайрағоч, ясень, катальпа, тол, терак кўчатлари туманимиз фермер хўжаликлари ҳудудларидаги ариқ ва ёплар бўйига экилди.

Ҳар қандай соҳанинг тараққиётини янги лойиҳалар, ишлаб чиқариш қувватлари белгилайди. Буни яхши билган Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги мутахассислари асаларичиликда янги  лойиҳани амалга оширдилар. Хўжаликда БМТнинг ривожлантириш лойиҳаси асосида қиймати 31 минг евролик асал ва бошқа маҳсулотларни қадоқлаш цехи ташкил этилди. Мазкур цех ҳажми ҳар хил шиша ва пластмасса идишларда тайёр маҳсулотларни қадоқлашга мўлжалланган.

Яшил ўрмонзорлар – умумхалқ мулки, уни асраш, бойитиш ҳар биримизнинг бурчимиз. Шу боис, мазкур ҳудудда ўзбошимчалик билан ов қилиш, дарахт кесиш, яйловларда рухсатсиз чорва молларини боқиш, олов ёқиш ҳолатларига қарши мунтазам равишда профилактик тадбирлар олиб борилади. Чунки бу яшил оламнинг ҳам ўсимликлар дунёсини, ҳам ҳайвонот дунёсини бири-бирига мутаносиб равишда ривожлантириш соҳа ходимларининг зиммасидаги юксак масъулиятдир.

Бу ҳудудлар – нафақат яшил бойлигимиз, балки туманимиз иқлими ва табиатини мувозанатда сақлаб туришга хизмат қилувчи кислород фабрикасидир. Унга зиён етказишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026