Амударёлик фронт ортида меҳнат қилган юртдошларимизга эсдалик медаллари топширилди
Бу йил Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабага 75 йил тўлди. Шу муносабат билан Президентимиз Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини 10 миллион сўм билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, шунингдек, 9 май “Хотира ва қадрлаш” куни арафасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига эсдалик медаллари топширилди. Урушда эришилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Россия Президенти Владимир Путин номидан қорақалпоғистонлик жами 596 нафар уруш ва меҳнат фахрийларига «1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида эришилган Ғалабага 75 йил» эсдалик медали топширилди.
Амударёлик фронт ортида меҳнат қилган 109 нафар юртдошларимизга ҳам мазкур мукофот тантанали равишда топширилди. Беруний маҳалласида яшовчи меҳнат фронти фахрийлари - 1927 йилда таваллуд топган Раҳимбой Матсафаев ва 1929 йил туғилган Aйжан Уразбоеваларга ушбу медални туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, ҳоким ўринбосари Маҳмуд Шерметов, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи ва фуқаролар йиғини раиси тантанали равишда топширди. Туман ҳокими Султонбой Йўлдошев уруш йилларида фронт ортида меҳнат қилган юртдошларимизни Ғалабанинг 75 йиллиги билан чин дилдан табриклади.
Иккинчи жаҳон уруши бутун ер юзидаги инсоният бошига тушган энг оғир мусибатлардан бири бўлди. Уруш инсоният тарихида кўплаб талофотларни келтириб чиқаргани билан аянчли из қолдирди. 1941-1945 йиллардаги дунёни ларзага келтирган урушда кўп миллатли Ўзбекистон халқи жанг майдонларида ва фронт ортида улкан жасорат ва матонат кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабани таъминлашга муносиб ҳисса қўшди. Урушда қатнашган 1,5 миллиондан ортиқ ўзбекистонликларнинг ярим миллиондан ортиғи ҳалок бўлди, 133 мингга яқини бедарак йўқолди, 60 мингдан зиёди ногирон бўлиб қайтди. Шунингдек, миллионлаб юртдошларимиз фронт ортида мардонавор меҳнати билан Ғалабага муносиб ҳисса қўшди.
Россия федерацияси Президенти номидан уруш ва меҳнат фахрийларига берилган ушбу мукофот туман Мудофаа бўлими томонидан туманимиздаги Оқ олтин овулида яшовчи меҳнат фронти фахрийси Олламберган ота Юсуповга ногиронлик араваси билан бирга топширилди.
Айтиш жоизки, Ўзбекистон фуқаролари орасида 120 минг нафар инсон уруш йилларидаги хизматлари учун орден ва медаллар билан тақдирланган, совет иттифоқи қаҳрамонлари дея ном олган, улардан 53 нафари эса Шуҳрат орденига муносиб деб топилган.
Уруш йилларида юртимиз жанг ҳаракатлари олиб борилаётган ерлардан кўчириб олиб келинган миллионлаб инсонларнинг умумий уйига айланди, 300 мингдан ортиқ етим болалар бу ерда ўзларининг янги оилаларини топдилар.
Қипчоқ овулида яшовчи Ҳанифа Сабурова, Aйим Aҳмедова, Дарё бўйи маҳалласида яшовчи Рима Aтаджанова, Ўрозимбат Aтамуратов, Ўғил Ибодуллаева, Гулмирза Сабуров, Жумагул Ешмуратов, Уйшин маҳалласида яшовчи Ендир Темирбоев каби меҳнат фронти фахрийларига мазкур медалларни ҳоким ўринбосари Маҳмуд Шерметов, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи ва маҳаллалар раислари биргаликда топширишди.
Юртимизда Иккинчи жаҳон урушида мардонавор иштирок этган, фронт ортида меҳнат қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат кўрсатиб, орамизда яшаётган қаҳрамонларга ҳурмат кўрсатилади. Хитой овулида яшовчи Сабур Aтажанов, Тошёп маҳалласида яшовчи Умит Жубаева, Хайтбой Кучкаров, Aллам Раҳимовларга ҳам туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, Ички ишлар бўлими бошлиғи ҳамда фуқаролар йиғини раислари томонидан Россия Президенти Владимир Путин номидан «1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида эришилган Ғалабага 75 йил» эсдалик медали топширилди.
Aйтиш жоизки, медалларни ўз эгаларига тантанали равишда топшириш ва фахрийларимизни байрам билан самимий табриклашда сектор раҳбарлари ҳам фаол қатнашдилар.
Бундай эътибордан нуроний отахон ва онахонларимиз жуда мамнун бўлишди ҳамда ўз миннатдорликларини билдиришди.
Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶