12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:26
Қишлоқ хўжалиги 👁 482

СУҒОРИШ – ҒЎЗА ПАРВАРИШИДА ЭНГ МАСЪУЛИЯТЛИ ЖАРАЁН

СУҒОРИШ – ҒЎЗА ПАРВАРИШИДА ЭНГ МАСЪУЛИЯТЛИ ЖАРАЁН

Маълумки, ғўза парваришида энг муҳим агротехник тадбирлардан бири бу биринчи суғориш ишларини меъёрида, тўғри ташкил этишдир. Чунки биринчи сув билан қондириб суғорилган ғўза ниҳоллари соғлом ва дуркун ривожланади, гул-ғунчалари банди мустаҳкам бўлади. Ғўзани суғориш даврида сувдан тежаб-тергаб, оқилона фойдаланиш эса сув етишмовчилиги билан боғлиқ муаммоларга чек қўяди.
Туманимизда 2020 йилги ғўза вегетацияси учун 480 млн. 800 минг кубометр миқдорида сув сарфланиши режалаштирилган. Айни пайтда туман фермер хўжаликлари тасарруфидаги 15250 гектар ғўза пайкалларини суғориш ишларини ўз вақтида, сифатли олиб бориш мақсадида 18 та суғориш отрядлари ташкил этилиб, суғориш кампанияси даврида фермер хўжаликлари томонидан 2118 нафар сувчилар жалб қилиниши режалаштирилган. Бундан ташқари, ғўзани суғориш ишларида фермер хўжаликларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида сув хўжалиги ташкилотларидан 289 нафар, сув истеъмолчилари уюшмасидан 20 нафар ходимлар бириктирилган.
Вегетация жараёнида кунлик суғориш ишларининг бориши мониторинг қилиб борилади. Шу мақсадда туманда ва ҳар бир сектор ҳудудида биттадан, жами 5 та суғориш штаблари ташкил этилиб, шарбат усулида суғоришга алоҳида эътибор қаратилади. Шуни инобатга олган ҳолда ғўзани шарбат усулида  суғориш учун ҳар 5 гектар майдонга биттадан, жами 3050 та шарбат хандақлари қазилиб, тайёрлаб қўйилмоқда.
Суғориш ишларини мутахассислар қатъий назорат остида кузатиб боришларига алоҳида аҳамият берилади. Шунинг учун биринчи суғориш бўйича суғориш жадвали ишлаб чиқилиб, барча далаларда суғориш ишларини 16 июнь санасидан бошлаш белгиланди.
Шуниси эътиборга моликки, бу йилги мавсумда пахта экилган майдонларни сифатли суғориш ишларини ташкил этишда сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланишга алоҳида аҳамият қаратилади. Хусусан, жорий йилда туманда 75 гектар майдондаги ғўза пайкалларида томчилатиб суғориш технологияси жорий этилиши назарда тутилган.
Шунингдек, 140 гектар майдондаги ғўзалар эгилувчан қувурлар ёрдамида, 40 гектар ғўзани эса эгатларига плёнка тўшаб суғориш технологиясини жорий этган ҳолда суғориш режалаштирилган.
Албатта, соҳага жорий этилаётган янгиликлар, инновацион лойиҳаларнинг барчаси деҳқоннинг меҳнатини енгиллаштириш, даромадини ошириш, буромадини имкони борича камайтиришга эришишдир. Ғўзани суғоришдаги тежамкор усулларни қўллаш иқтисодий жиҳатдан катта фойда келтиришини яхши англаб етган илғор фермер хўжаликларида аллақачон эгилувчан  қувурлардан фойдаланишга киришилди. Жорий йилнинг 1 июнь санасида Тўлқин овулидаги “Амет Тўраев” фермер хўжалигида туманда биринчи бўлиб, айнан ана шундай тежамкор технология – эгилувчан қувурлар орқали ғўза пайкалларига биринчи сув тараш ишлари бошлаб юборилди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026