14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 14:26
Қишлоқ хўжалиги 👁 396

ТЕХНИКАЛАP СОЗЛИГИ ҲОСИЛ СИФАТИ ЮҚОPИ БЎЛИШИНИ ТАЪМИНЛАДИ

ТЕХНИКАЛАP СОЗЛИГИ ҲОСИЛ СИФАТИ ЮҚОPИ БЎЛИШИНИ ТАЪМИНЛАДИ

Туманимиз ғаллачилик хўжаликларида мўл ҳосил етиштирилишида секторлар раҳбарлари томонидан олиб борилган назорат тадбирлари муҳим аҳамият касб этди. Ҳар бир сектор раҳбари ўзига беркитилган ҳудудлардаги ғаллачилик фермр хўжаликларида 2020 йилги ғалла ҳосили учун кузги буғдой экиш мавсумидан то буғдой ўрим-йиғими мавсумига қадар буғдой экилган майдонлар ҳолатини ўрганиш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш, агар бу борада муаммолар туғилса, жойига чиқиб ҳал этиш, буғдой парвариши билан банд кишиларга зарур маслаҳат ва тавсиялар бериш каби ишларни белгиланган жадвал асосида юритганлари боис, 4 та сектор ҳудудидаги буғдойзорларда мўл ҳосил тўпланди.

Туман ҳокими С.Йўлдашев раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудига кирувчи Дўстлик, Қипчоқ, Қангли ММТП мутахассислари томонидан ҳар бир даланинг хўжалик харитасидаги ўрни, мелиоратив ҳолати пухта ўрганилиб, барча агротехник тадбирлар сифатли олиб борилди. Хусусан, Дўстлик ММТП тасарруфидаги 21 та фермер хўжалигининг ҳар бирига кузги буғдойни экиш давридан то ҳосил пишиб-етилгунга қадар малакали мутахассислар бириктирилиб, ерларнинг шўрланиш даражалари, тупроқ таркиби пухта ўрганилди ва уруғ ўз вақтида экилди. Натижада ММТП тасарруфидаги 247 гектар майдондаги ғаллазорларда мўл ҳосил етиштирилди. Ўртача ҳар гектар ҳисобига 55-60 центнердан ҳосил олган “Полвоновул”, “Ўтабоев Аҳмад”, “Жайхун - Чойкўл”, “Соатбой Гаипов” фермер хўжаликларида эса ҳосилдорлик бундан ҳам юқори бўлди. Дўстлик ММТП тасарруфидаги ғаллачилик фермер хўжаликларига техник хизмат кўрсатиш ишларини омилкорлик  билан ташкил этганликлари туфайли, айни кунда уйилган “қирмизи дон” хирмони 571 тоннадан ошиб кетди. Шартномавий режа эса ошириб адо этилди.

Мазкур сектор ҳудудидаги Қипчоқ ММТП эса ҳудуддаги 13 та ғаллачилик  фермер хўжаликларига техник хизмат кўрсатади. Қипчоқлик ғаллакорлар 2020 йил ҳосили учун 163 гектар ерга кузги буғдой экдилар. Ўз вақтида озиқлантирилиб, барча агротехник тадбирлар маромида ўтказилган далаларда ҳосил мўл бўлди. “Жуманиязов Арзимбат”, “Ҳайтимбетов Султон”, “Турсунбоева Умида” “Исмоилов Пўлатбек”, “Ўрозбоев Достон” фермер хўжаликларида ўрим-йиғим ишлари  туманда биринчилар қаторида бошлаб юборилди ва мазкур хўжаликларнинг ҳар бирида ҳосилдорлик гектар бошига 60-70 центнерга етказилди. Жами буғдой экилган 163 гектар ернинг ҳар гектаридан кўтарилган хирмон ўртача 30-32 центнердан тўғри келди ва қипчоқликлар она Ватан хазинасига 432 тонна юқори сифатли ғалла маҳсулоти етказиб бердилар. Комбайн ҳайдовчилари Акмал Атамуродов ва Pашид Айтбоевлар ҳар куни 55-60 тонна буғдой ҳосилини ўриб-йиғиб беришди. ММТП томонидан янчилган буғдойни “Тахиатош дон” маҳсулотлари АЖнинг “Манғит дон” филиали сақлов омборхоналарига нест-нобуд қилмай ташишга алоҳида эътибор қаратилди. Юк машиналари ўрим-йиғим техникасининг бир маромда ишлаши таъминланди.

Юк-транспорт машинаси ҳайдовчилари Ғуломжон Жумабоев ва Pаҳматжон Қозоқовлар бу борада фаоллик кўрсатдилар.

Қангли ММТП ҳудуддаги 25 та фермер хўжалигига техник хизмат кўрсатади. Ғаллани экишдан тортиб ўриб-йиғиб олгунчага бўлган давр мобайнида барча агротехник тадбирларнинг рисоладагидек олиб борилишини таъминлаш мақсадида 206 гектар майдондаги ғаллазорлар атрофидаги дала йўллари текисланиб, суғориш шохобчалари ўз вақтида тартибга келтирилди. Натижада ММТП хизмат кўрсатувчи ҳудудлардаги фермер хўжаликларида ғаллани экиш, парваришлаш, ўз вақтида ўриб-йиғиб, давлатга топшириш борасида муаммо бўлмади. 2020 йил ҳосилини ўриб-йиғиб, исрофгарчиликларсиз қабул масканларига ташиш ишлари ҳам аниқ режавий жадвал асосида олиб борилди. Натижада қанглилик ғаллакор фермерлар 447,5 тонналик юқори сифатли “қирмизи дон” хирмонини бунёд этишиб, зиммаларидаги шартномавий режаларини муносиб адо этдилар. Комбайн ҳайдовчилар Алишер Нурманбетов, Акмал Камолов ва Ислом Болтабоевлар, ҳосилни “Манғит дон” филиали омборларига талофатсиз етказишда юк машинаси ҳайдовчилари Акмал Алланиёзов, Улуғбек Абдуллаевларнинг хизматлари катта бўлди. “Жалғаш Абдухолиқов”, “Бегзод-Ғанишер”, “Алламберганов Улуғбек”, “Чаросхон-Юлдузхон” фермер хўжаликлари биринчилардан бўлиб шартномавий режаларини шараф билан бажаришди.

Шунингдек, Қиличбой ММТП ҳудудидаги “Нуримбетов Худойберган” уруғчилик фермер хўжалигининг умумий ер майдони 107,4 гектар бўлиб, умумий экин майдони 74,5 гектардан иборат. Шундан 10 гектарига ғалла экилган. Яхши парвариш қилинган ғалла майдонларидаги ҳосилдорлик 21 центнерга етказилди. Олинган ялпи ҳосил эса 21,1 тоннага етди.

Мазкур ММТПлар техник хизмат кўрсатадиган фермер хўжаликлари ғаллакорларининг кайфиятлари баланд. Чунки 2020 йил учун давлат ресурсларига бошоқли дон харид қилиш (қўшимча қиймат солиғи билан) 1 тонна буғдой учун 2 млн. 543 минг 180 сўм қилиб белгиланди. Ваҳоланки, бу нарх 2019 йилда 1 млн. 200 минг сўм эди.

Айни кунда барча фермер хўжаликлари, айниқса, Дўстлик, Қипчоқ, Қангли ва Қиличбой ММТПлар тасарруфидаги фермер хўжаликларининг ғалладан бўшаган майдонларини такрорий экин экишга тайёрлаш, айрим фермер хўжаликларида эса кўчатлаб шоли ва бошқа экин турларини экиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. ММТПларнинг муҳандис-техник ходимлари, чилангар ва усталари техникаларнинг тўхтовсиз ва сифатли ишлашларини таъминлашмоқда.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019