28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 18:28
Қишлоқ хўжалиги 👁 531

Аграр соҳа ходимлари пандемия даврида ҳам мўл қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш йўлида меҳнат қилишмоқда

Аграр соҳа ходимлари пандемия даврида ҳам мўл қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш йўлида меҳнат қилишмоқда

Айни кунларда амударёлик фермер хўжаликлари ижарачилари ғўза ниҳолларини суғориш, ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш ишларини жадаллик билан олиб боришиб, мўл ҳосил етиштириш орқали туман иқтисодини юксалтиришга ҳаракат қилишаяпти.

Қангли овулидаги “Айтимбетов Қурбонбой” фермер хўжалигида 60 гектар майдонга экилган ғўза ниҳолларини биринчи суғориш тадбири сифатли якунланди.

Пахтачиликдан кўзланганидай ҳосил олишда ғўза парвариши давридаги агротехник тадбирларнинг, айниқса, суғоришнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши жуда муҳим. Буни яхши ҳис қилган хўжалик ижарачилари барча далалардаги ғўза ниҳолларининг меъёрида суғорилишига эришдилар. Натижада барча далалардаги ниҳоллар гуллаб, ҳосил  нишоналарини тугмоқда.

Мазкур хўжаликда пахтадан ташқари боғдорчилик, асаларичилик ва балиқчилик тармоқлари ҳам бор. 3 гектарлик майдонни эгаллаган боғда олма, анор, узум, ўрик, нок, беҳи каби турли дарахтлар мева бериб турибди. Ҳар бир мевали дарахтнинг эртаги ва кузги навлари мавжуд. Барча тармоқлардан олинаётган даромад эса хўжалик иқтисодининг яна ҳам юксалишига, 22 нафар ижарачиларнинг меҳнат ҳақлари ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишига асос бўлаётир. Қолаверса, хўжаликнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланиб, сурим, чопиқ тракторлари харид қилинди. Буғдойдан бўшаган 8 гектар ерларга ушбу техникалар ёрдамида такрорий экинлар экилмоқда.

Шуниси эътиборлики, май ойида ғўза ниҳоллари униб чиққан вақтида ёққан кучли ёмғирдан талофат кўрилган 2 та картадаги 5 гектарча  майдондаги ғўза ниҳоллари алоҳида парвариш қилиниб, озиқлантирилиб, яхши ривожланишига эришилди.

Анвар Камолов Оқ олтин овулидаги “Камолов Ендир” фермер хўжалигини 7 йилдан бери  бошқариб келади. Хўжаликнинг 70 гектар пахта майдони 65 нафар ижарачига бўлиб берилган. Барча  ижарачилар ҳам ўзларига биркитилган майдонлардаги ғўза ниҳолларини бегона ўтлардан тозалаб, қондириб суғордилар ва яхши ривожланишига эришмоқдалар.

Хўжаликда ҳосили йиғиштириб олинган 7 гектар буғдой майдонининг 3 гектарига кузги сабзи экиш учун тайёрланди. Қолган майдонларга эса хўжалик чорваси учун озуқабоп экинлар экилди. Ерларни суриш, экишга тайёрлаш каби ишларнинг барчаси хўжаликнинг ўз техникалари ёрдамида бажарилмоқда.

Хўжалик ижарачилари барча экин майдонлардан мўл ҳосил олиш, халқимиз дастурхони тўкин-сочин бўлишига ҳисса қўшишга астойдил ҳаракат қилишмоқда.

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли ўрнатилган карантин чекловлари даврида туманимиз аграр соҳа ходимлари барча экинлардан мўл ҳосил етиштириб, халқимиз дастурхони тўкин бўлиши йўлида меҳнат қилмоқдалар. Бу эса нафақат фермер хўжаликларининг иқтисоди юксалиб, ишчиларнинг моддий манфаатдорлиги ошишига, балки мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига ҳам муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда.

О.PАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026