Адабиёт
👁 592
ВИPУСДАН ҲИМОЯ
(Устозим С.Хўжаниёзовга).
Карантинга амал қилинг,
Ниқобингиз ечманглар.
Вирус ҳали чекинмади,
Бу дардга чалинманглар.
Покликка амал қилиб,
Тоза тутинг қўлларни.
Вирусдан сақланишнинг,
Энг оддийдир йўллари.
Устоз-у дўст-ёр билан,
Телефонда сўзлашиб.
Меҳр-у муҳаббат билан,
Аҳволларин сўрашиб.
Билиб олдим, устозим,
Китоб-ла ошна экан.
Кексайган чоғида ҳам,
Ижод билан банд экан.
– Сен ҳам ўқи, – дер доим, –
Китоб асл дўстингдир.
Меҳрда энг мулойим,
Қалбингда қудратингдир.
Устозимга минг таъзим,
Уйдаман, дўстим - китоб.
Шиор билиб ҳар сўзин,
Ўзимга қилдим хитоб:
– Китоб бизни асрагай,
Фитна-ю ғавғолардан.
Қалбларимиз асрагай,
Турфа хил иғволардан.
Ҳаттоки вирусдан ҳам,
Кучлидир илми-китоб.
Мутолаа сеҳридан,
Порлагай соғлик - офтоб.
Зуҳра Аҳмедова,
Ойбек номли МФЙ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶