12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:25
Қишлоқ хўжалиги 👁 310

ПИЛЛАКОРЛАРИМИЗ ЕТИШТИРГАН ҲОСИЛ – МАНҒИТДА ҚАЙТА ИШЛАНМОҚДА

ПИЛЛАКОРЛАРИМИЗ ЕТИШТИРГАН ҲОСИЛ – МАНҒИТДА ҚАЙТА ИШЛАНМОҚДА

Мамлакатимиз иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим шарти ҳисобланмиш экспортбоп, харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотишни йўлга қўйиш бўйича амалга оширилаётган тизимли ишлар бугунги кунда ўзининг ижобий самараларини бераяпти.

“Ўзипаксаноат” уюшмасига қарашли “Jayhun Silk” масъулияти чекланган жамияти пиллакорларимиз етиштирган маҳсулотни туманнинг ўзида қайта ишлашмоқда. Амударё туманидан ташқари Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний, Хўжайли, Тахиатош, Шуманай, Қангликўл, Нукус, Кегейли ва Чимбой туманлари пиллакорлари етиштирган пилла ҳосили ҳам айнан “Jayhun Silk” корхонасида қайта ишланади ва ипак толаси ҳолида экспорт қилинади. Корхона бу жараёнларни амалга ошириш учун янги, замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Бу йилдан бошлаб мазкур корхона қуруқ пиллани қайта ишлаб, хом ипак ип ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилди.

Мазкур масъулияти чекланган жамият томонидан жорий йилнинг баҳорида туманимиздаги 1572 нафар касаначиларга 1575 қути, 266 та фермер хўжаликларига 2193 қути ипак қурти уруғи етказиб берилиб, 208 тонна ҳосил етиштириш юзасидан шартномалар тузилган эди. Белгиланган хорижий ипак қурти уруғлари туманимиздаги 16 та инкубаторияларда сифатли жонлантирилди ва тарқатилди.

Ипак қурти боқиш мавсумини кўп йиллик тажрибалар ва замонавий илм-фан ютуқлари асосида ташкил этган пиллакорлар жорий йилги мавсумда ҳам кунни тунга улаб, фидокорона  меҳнат қилдилар ва зиммаларидаги режаларини ортиғи билан адо этдилар. Мавсум давомида Манғит шаҳридаги пиллахонада 50 нафар, Хитой овулидаги пиллахонада 20 нафар ишсиз фуқаролар мавсумий иш билан таъминланди.

“Jayhun Silk” масъулияти чекланган жамиятида 100 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар иш билан таъминланган бўлиб, айни пайтда у ерда етиштирилган қуруқ пилладан хом ипак ишлаб чиқариш жараёнлари қизғин кечмоқда. Ходимлар ҳар куни ишхонага кириб келишида масофадан туриб, ҳарорати ўлчанади ва соғломлиги аниқлангач, ичкарига киритилади.

Ишчилар аввало пиллаларнинг сифатига қараб, саралашади. Сараланган пиллалардан замонавий технологиялар ёрдамида ип олинади ва қадоқланади.

Масъулияти чекланган жамиятда жорий йилнинг кўкламида ипак қурти боқиш мавсумида Беруний, Хўжайли, Тахиатош, Шуманай, Қангликўл, Нукус, Кегайли ва Чимбой туманлари пиллакорлари етиштирган пилла ҳосили ҳам қабул қилиниб, қайта ишлаш учун ғамлаб қўйилди.

Шунингдек, келгуси йилда ҳам туманимизда юксак пилла хирмони бунёд этиш учун замин яратилди. Ипак қуртига мўл озуқа заҳирасини яратиш учун баҳорда ўтқазилган 343 минг дона тут кўчатлари шу кунларда сифатли парвариш қилинмоқда.

Пиллачилик – қадим-қадимдан етти хазинанинг бири, дея баҳоланган ва айни кунда ҳам қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоғи ҳисобланади. Шу боис сўнгги йилларда соҳани илм-фан ютуқлари асосида ривожлантиришга янада кўпроқ эътибор берилмоқда. Туманимизда ҳам етиштирилган ҳосилни қайта ишлаш йўлга қўйилгани ва маҳсулотнинг экспорт қилиниши соҳани яна ҳам даромадли қилиши тайин.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026