ҚУРИЛИШДА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИНСА, БАХТСИЗ ҲОДИСА СОДИР БЎЛМАЙДИ
Қурилиш майдонларидаги бахтсиз ҳодисаларнинг юз бериши хавфсизлик талабларига риоя қилмаслик натижасида рўй беради. Қурилиш иншоотларида хизмат қилаётган ишчи ходимларнинг меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, уларни иш жараёнларида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлардан огоҳ қилиш ҳамда уларнинг олдини олиш мақсадида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан учрашувлар ташкил қилиниб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Шундай учрашувлардан бири “Aмударё махсус қурилиш” МЧЖда хизмат қилаётган ишчи ходимлар билан бўлиб ўтди. Учрашув давомида ишчи ходимларнинг меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги хусусида сўз юритилиб, қурилиш ишларини бажаришдаги хавфли ишларни амалга оширишда техника хавфсизлиги қоидаларининг тўлиқ бажарилиши, шахсий ҳимоя воситаларининг тўғри қўлланиши, асбоб-ускуналарни фақат созлигига ишонч ҳосил қилгандагина иш олиб бориш тартиблари тушунтирилди. Ушбу талаблар тўлиқ бажарилсагина, иш жойида содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олди олиниши таъкидлаб ўтилди.
Б.Аллабергенов, туман ФВБ НТБ бошлиғи, лейтенант.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶