28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 15:09
Адабиёт 👁 250

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

ШУКУР ҚИЛИНГ, ОДАМЛАР!

Коронавирус деган

Бало қаердан келган?

Буни бир Худо билган,

Огоҳ бўлинг, одамлар.

 

Худо берган бир синов,

Ҳар қадамда тўсиқ, ғов.

Кўринмасдан қилар ов,

Ҳушёр бўлинг, одамлар.

 

Кезмай беҳуда юриб,

Кўчада суҳбат қуриб.

Фақат уйда ўтириб,

Зикр қилинг, одамлар.

 

Уйдан ҳеч жойга жилманг,

Юрак-бағрингиз тилманг.

Кўп ҳам ваҳима қилманг,

Сабр қилинг, одамлар.

 

Бўлсангиз соғлик томон,

Юрган бўлсангиз омон.

Ҳар недан вирус ёмон,

Тоқат қилинг, одамлар.

 

Тўхтади катта базм,

Бўлмади наво-назм.

Ўттиз одамлик базм,

Фикр қилинг, одамлар.

 

Кундан-кун янги фармон,

Қулоқ солсин тирик жон.

Бор бўлса сизда имкон,

Амал қилинг, одамлар.

 

Лаббай, деб қойим туриб,

Ёмон хаёлни қувиб.

Барини четга суриб,

Жасур бўлинг, одамлар.

 

Куюнгандан не ҳожат,

Худодан сўранг нажот.

Бир кун бўлар ижобат –

Шукур қилинг, одамлар.

 

Бўлса кимки мусулмон,

Дилига солиб имон.

Ўқиб тиловат – Қуръон,

Дуо қилинг, одамлар.

Шомурод Хўжанов, Дўрман овули.

 

ҚИПЧОҒИМНИНГ ЁШЛАРИ

Сўзлар ширин, бол каби,

Қошлар камон ёй каби.

Малоҳатда ягона,

Тунда тўлин ой каби.

 

            Нақорат:

Қипчоғимнинг ёшлари,

Ватаним гўзаллари.

Қалбда нур қуёшлари,

Дилбар-у асаллари.

 

Ваъдаларга вафо бор,

Ўртада номус ва ор.

Ибратли ишларидан,

Барча бўлар миннатдор.

 

Жайхун соҳили макон,

Ватанга кўкси қалқон.

Меҳнатидан бахт топиб,

Келтирар шавкат-у шон.

 

Барчани лол қолдириб,

Ўйнар давра тўлдириб.

Ушалсин орзу, ният,

Армонларни сўндириб.

Бекберган Тлеумуратов.

БАХТИМСИЗ

Юрар бўлсам, йўлларим ёритгувчи,

Ногаҳон йиқилсам, қўлдан тутгувчи.

Ҳар доим интизор мени кутгувчи,

Онажон, бахтимсиз, сиз жаҳонимсиз

 

Сочингизга тушган оқ толалар ҳам,

Бағримни тилкалар кўзларимда нам.

Сиз-чун нимаики қилсам, бари кам,

Онажон, бахтимсиз, сиз жаҳонимсиз.

Динора Каримбоева,

НДПИ талабаси.

 

Ўзбек қалби

Осмондай кенгдир, ўзбеклар қалби,

Кавсар булоғидай пок эрур қалби.

Хиёнат қилмас, ёр-у дўстига,

Ёмонлик тиламас она юртига.

 

Ватанни сотиш, биз учун эмас,

Бизлардан чиқмайди ватанфурушлар.

Ватанни асрайди, доим ўзбеклар,

Ватанни сотмайди, асло ўзбеклар.

Бегзод Халиллаев,

48-сонли мактаб ўқувчиси.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026