12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:24
Қишлоқ хўжалиги 👁 463

МАРРАДАН ЎЗГАН ВА МАРРАГА ЕТАЁТГАН ФЕРМЕРЛАР

МАРРАДАН ЎЗГАН ВА МАРРАГА ЕТАЁТГАН ФЕРМЕРЛАР

Пахта – миллий бойлигимиз, ифтихоримиз. Мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи тармоғи. Шу боис, аграр тизимни, айниқса, пахтачиликни жадал ривожлантириш, жаҳон андозалари даражасидаги сифатли пахта ҳосилини етиштириш, бунинг учун пахтачилик фермер хўжаликлари тасарруфидаги экишлик ер майдонларидан самарали  фойдаланиш, пахта ҳосилдорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони ва ушбу Фармон ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган 2020 йил 6 мартдаги “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори пахтачилик фермер хўжаликлари фаолиятида муҳим янгиликлар жорий этилишига имкон яратди. Унга кўра, 2020 йил ҳосилидан бошлаб, пахта хом ашёсининг харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечиладиган бўлди. Шунингдек, пахта хом ашёсини етиштирувчиларга районлаштирилган ғўза навларини эркин жойлаштириш ҳуқуқи берилиб, уларни сифатли уруғлик билан таъминлаш мақсадида сертификатланган уруғлик етказиб бериш тизимини босқичма-босқич жорий этиш чоралари кўрилди.
Юқоридаги Президент Фармони ва Қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимиздаги пахтачиликка ихтисослашган 362 та фермер хўжаликларининг ер ҳолатлари мутахассислар томонидан жиддий ўрганилиб, туманимиз иқлим ва тупроқ шароитига мос серҳосил, эртапишар пахта навлари танланди ва эрта баҳорда жами 15250 гектар пахта майдонининг асосий қисмига  Ф-47-27 ва “Султон” навли чигит экилди. Фермер хўжаликлари ва “Амударётех” пахтачилик кластер корхонаси ўртасида 34900 тонна пахта хом ашёси етиштириб бериш бўйича контрактация шартномалари тузилди.
Айни кунларда эса туманимиздаги барча пахтачилик фермер хўжаликларида етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш ишлари уюшқоқлик билан бошлаб юборилди. Шуниси қувончлики, пахтачиликда намунали тажриба мактабини яратган, вегетация даврида барча агротехник тадбирларни ўз вақтида, самарали амалга оширган фермер хўжаликларида пахта йиғим-терими юқори суръатларда олиб борилмоқда.
Ўрта қалъа овули ҳудудидаги “Ерлапас” фермер хўжалигини нафақат туманимизда, балки Республикамизда юқори ҳосилли, илғор хўжалик сифатида яхши билишади. Хўжалик пахтакорлари атиги бир неча иш кунида туманда биринчи бўлиб шартномавий режасини бажардилар. Ишнинг кўзини биладиган тажрибали деҳқон, фермер хўжалиги раҳбари Азимбой Ерлапасов эрта баҳорданоқ дала ишларини шахсий назорати остида амалга оширди. 15 гектар пахта майдонини 12 нафар пудратчига тенг тақсимлаб берди. Ерни экишга тайёрлашдан тортиб, барча агротехник тадбирларга ўзи бош-қош бўлди. Ғўзани тунда, шарбат усулида суғоришга алоҳида аҳамият қаратди. Натижа эса  кутилганидан зиёда бўлди. Бугун мана бу далаларда қийғос очилган ҳар бир чаноқ пахта мўл ҳосилдан далолат бериб турибди. Хўжалик пахтакорлари шартномавий режадаги 35 тонна ўрнига 40 тонна юқори сифатли пахта хом ашёси етиштиришди. Режа бажарилган куни “Амударётех” хусусий кластер корхонаси директори ўринбосари Раҳимбой Жумабоев хўжалик далаларида бўлиб, фермер хўжалиги раҳбари Азимбой  Ерлапасов ва илғор теримчиларни эришилган ютуқ билан табриклади ва уларга кластер корхона томонидан тайёрланган қимматбаҳо совғаларни топширди.
Бугун туманимизнинг қайси  ҳудудига борманг, қизғин меҳнат палласига гувоҳ бўласиз. Кўзларни қувонтириб, оппоқ очилган пахтазорлар аро бири-биридан қолишмай пахта тераётган пудратчи-теримчилар ва кўнгилли ҳашарчиларнинг фидойиликларига таҳсин айтмай иложингиз йўқ.
Қиличбой азал-азалдан уста пахтакорлар, моҳир деҳқонлар юрти. Қорамон маҳалласи ҳудудидаги “Руслан Раҳимов” фермер хўжалиги пахтакорлари эса Қиличбой мавзесида ҳамиша пешқадам. Асосан пахтачиликка ихтисослашган мазкур хўжалик билан “Амударётех” хусусий кластер корхонаси ўртасида тузилган контрактация шартномасига кўра, 78 гектар ердан 182 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш режалаштирилган. Хўжалик далаларида 70 нафар пудратчи меҳнат қилади. Уларнинг фидойиликлари боис далаларда режага яраша мўл ҳосил етиштирилди. Йиғим-терим суръати эса юқори. Илғор теримчи Дилноза Бекимбетова теримнинг биринчи ҳафтасидаёқ 1 тоннадан зиёд пахта териб, дугоналарига ўрнак бўлмоқда. У хўжалик хирмонига кунига 150-160 килограммдан пахта териб тўкмоқда. Замира Ешчанова, Дилбар Ешниёзова, Нилуфар Ешмуродовалар эса ҳар бири кунига ўртача 120-140 килограммдан пахта теришиб, хўжалик хирмонининг юксалишига ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.
Хўжалик далаларида пудратчилардан ташқари, 182 нафар кўнгилли аҳоли гуруҳи ҳам ҳосилни йиғиб-териб олиш ишларида иштирок этишмоқда. Ўрта ҳисобда 170-180 нафар теримчилар йиғим-теримда иштирок этишиб, уларнинг ёрдами билан кунига 20-25 тонна пахта ҳосили сифатли териб олиниб, қабул пунктларига топширилмоқда.
Йиғим-терим жараёнининг тўғри ташкил этилгани, теримчилар ва кўнгилли ҳашарчилар учун яратилган намунали шарт-шароитлар туфайли терим суръати кун сайин ўсмоқда. Хўжалик пахтазорларидан 16 сентябрь кунигача 100 тоннадан зиёд юқори навли пахта ҳосили териб олиниб, туманимизнинг умумий хирмонига армуғон этилди. Фермер хўжалиги  раҳбари Руслан Раҳимовнинг ҳисоб-китобига кўра, 19-20 сентябрь санасига шартномавий режани уддалаш имконияти бор. Йиғим-терим жараёнидаги юқори суръат ҳам бундан далолат бермоқда.
Айни кунларда туманимиз фермер хўжаликлари далаларида етиштирилган пахта ҳосилини ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан сифатли йиғиб-териб олиш борасидаги мавсум ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Туманимизнинг 34900 тонналик юксак “оқ олтин” хирмонини бунёд этиш иштиёқида меҳнат қилаётган фермерлар ва пудратчи-деҳқонлар ҳамда пахта-йиғим теримида иштирок этаётган кўнгилли ҳашарчиларга:
- Ғайрат-шижоатингизга балли, азиз пахтакорлар, қадрли юртдошлар! – деймиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026