17.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.08.2026, 10:26
Жамият 👁 142

Табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш тарғиб қилинмоқда

Табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш тарғиб қилинмоқда

Мамлакатимизда экологик мусаффоликни сақлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, табиатни асраб-авайлаш борасида кўпгина чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Боиси ҳар бир жонзот, одамзотнинг тириклиги, ҳаёт кечириши табиат билан чамбарчас боғлиқ.

Афсусланарли жиҳати – қатор йиллар давом этган инсонларнинг табиатга нотўғри муносабати оқибатида табиий мувозанатга путур етди. Натижада бугунги кунга келиб, инсоният экологик муаммолар қуршовида қолди, зилзилалар, ёнғин, тўфон, сув тақчиллиги, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсининг тури тобора камайиб бораётгани, иқлим ўзгаришлари ва бошқа кўплаб глобал муаммолар юзага келди.

Юртимизда экологик мувозанат яхшиланиши йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, соҳага оид қонунчилик мустаҳкамланаётгани ва такомиллаштирилаётгани, аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришга, атроф-муҳитга оқилона муносабатда бўлиш, табиий бойликларни келгуси авлодга безавол етказиш йўлида чора-тадбирлар амалга оширилаётгани келгусида албатта, ўзининг ижобий натижаларини беради.

Айтиш жоизки, экологик муаммолар фақатгина бизнинг юртимиздагина эмас, бутун дунёда кузатилмоқда. Бунга қарши кураш чоралари сифатида ҳар йили 19 сентябрда “Бутунжаҳон тозалик куни” сифатида нишонланади. Бу кунда табиий барқарорликни сақлашга хизмат қилувчи кўпгина тадбирлар ўтказилади, фуқаролар кўнглида табиатга меҳр уйғотилади ва тежамкорликка ўргатилади.

Мазкур сана муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Амударё туман инспекцияси ва “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси ҳамкорлигида бир қатор тадбирлар ўтказилди. Хусусан аҳолига мавзу юзасидан кенг тушунтиришлар олиб борилди, ҳовли-жойларни тоза-озода сақлаш, маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик, ҳар бир одам аввало ўз ҳовлиси, кўчаси озода ва обод бўлиши учун интилмоғи, ҳовлилар фасад қисмини кўкаламзорлаштириш, мевали ва манзарали дарахтлар, гуллар экиб, парваришлаш лозимлиги борасида тарғибот-ташвиқот олиб бордилар.

Шу куни “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси ишчилари ва кўнгилли аҳоли Манғит шаҳрининг Олмазор, Бўстон маҳаллалари ҳудудларини тўпланиб қолган чиқиндилардан тозалашди ва Қипчоқ кўчаси бўйидаги манзарали дарахтларни оқлаб, йўл бўйларини ободонлаштирдилар.

Қипчоқ шаҳарчасининг дарё соҳилига яқин ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли орасида чиқиндилар ташламаслик, дарё сувини ифлос қилмаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Шундан кейин “Бодай тўқай” қўриқхонасининг Амударё туманига қарашли ҳудудида ўрмонни қўриқлашга масъул бўлган ўрмонбегилари билан суҳбат ўтказилди. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Амударё туман инспекцияси бошлиғи Нурбек Узоқбоев, биринчи даражали инспектори Нилуфар Абдуллаевалар бебаҳо табиий бойлик ҳисобланмиш тўқайдаги ҳар бир наботат, ҳайвонот турларини кўз қорачиғидай асраш, дарахтларни ўтин қилиш мақсадида кесиб кетишларига йўл қўймаслик лозимлиги хусусида гапирдилар.

Масъуллар ўрмонбегиларни, аҳолини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар қайтардилар.

Ойгул Ражабова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019