НОШИРЛИК СОҲАСИДА ЯНГИЛИК
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 16 мартдаги ПҚ-4640-сонли қарорига асосан, шунингдек, ноширлик ва матбаа фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июнь санасида “Ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 401-сонли қарори қабул қилинди.
Қарор билан “Ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низом” тасдиқланган бўлиб, низом юридик шахслар томонидан ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигини хабардор қилиш тартибини белгилайди. Низом давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, судлар, прокуратура органлари томонидан расмий материаллар, норматив ҳужжатлар тўпламлари ва бошқа ҳужжатларни нашр этишга, республика аҳамиятига эга бўлган нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, шунингдек, корхоналар, ташкилотлар, ўқув ва илмий муассасалар томонидан ўз фаолияти учун зарур бўлган ва қўлёзма ҳуқуқлари билан оммавий равишда тарқатиш ёки кўпайтириш учун мўлжалланмаган материалларни нашр этишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ноширлик фаолиятининг ихтисослашувлари қуйидагилар, Ижтимоий-сиёсий нашрлар, адабий-бадиий нашрлар, болалар ва ўсмирлар нашрлари, маънавий-маърифий нашрлар, илмий нашрлар, илмий-оммабоп нашрлар, ўқув адабиётлари, энциклопедик (маълумотнома) нашрлар, расмий нашрлар, диний нашрлар, ахборот-реклама нашрлари, ишлаб чиқаришга оид нашрлар, ишлаб чиқаришга оид нашрлардан бири қилиб белгиланган.
Ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органи ўн кун ичида юридик шахснинг раҳбари томонидан давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хабардор қилинади. Ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли органни хабардор қилмаслик қонунчиликда белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигига сабаб бўлади. Ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органни хабардор қилиш учун йиғим ва давлат божи ундирилмайди.
Шунинг билан бирга ушбу қарор билан “Матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисида низом” ҳам тасдиқланган. Низом юридик ва жисмоний шахслар томонидан матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар ҳудудий бошқармаларини хабардор қилиш тартибини белгилайди.
Матбаа фаолиятининг ихтисослашувига кўра, босма маҳсулотларнинг қолипларини тайёрлаш, офсет усулида чоп этиш, флексо усулида чоп этиш, босма қолипларсиз чоп этиш, трафарет ёки шойитрафарет усулида чоп этиш, брайль усулида чоп этиш, тайёр маҳсулотлар ва материалларга босиш, чоп этишдан кейинги жараёнлар ва муқовалашлар ажратилиши белгиланган.
Матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органи ўн кун ичида юридик шахснинг раҳбари ёки якка тартибдаги тадбиркор томонидан давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хабардор қилинади. Хабарномага матбаа корхонасида ўрнатилган ёки ўрнатилишга мўлжалланган матбаа ускуналарининг рўйхати илова қилинади. Матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли органни хабардор қилмаслик қонунчиликда белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигига сабаб бўлади. Матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилиш учун давлат божи ундирилмайди.
Назокат Аллиязова, туман Давлат хизматлари маркази алоқа оператори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶