ТАБИАТГА ДЎСТОНА МУНОСАБАТДА БЎЛИШ – ШИФОБАХШ МИКРОИҚЛИМНИ ЯРАТИШ ИМКОНИНИ БЕРАДИ
МИКРОИҚЛИМНИ ЯРАТИШ ИМКОНИНИ БЕРАДИ
Қорақалпоғистон Республикаси иқлими қуруқ ҳудудда жойлашган, унинг ҳудудида атмосферага йирик табиий аерозол эмиссияси манбалари бўлмиш тез-тез чангли тўфонлар кўп бўладиган Қорақум ва Қизилқум каби ҳамда Орол денгизининг қуриган қисми ҳисобланган Оролқум мавжуддир.
Минтақамизда баъзи экологик хавфли ишлаб чиқаришларнинг мавжудлиги ҳамда ўзига хос табиий-иқлимий шароитлар атмосферанинг ер усти қатлами тропосферасини ифлослантирувчи моддалар тўпланишига сабаб бўлади.
Хусусан, йирик саноат корхоналаридан бири Қўнғирот сода заводида рангли металлургия, шиша, қоғоз ва целлюлоза, ювиш воситалари ҳамда енгил саноатда кенг қўлланиладиган қальцийлаштирилган сода ишлаб чиқарилиши билан бирга атмосфера ҳавосига зарарли кимёвий моддалар ҳам чиқарилмоқда. Атмосфера ҳавосига чиқариладиган ифлословчи моддаларнинг умумий миқдори йилига 3 341 тоннани ташкил қилади. Қўнғирот сода заводининг ҳудудида 100 га яқин ифлословчи моддалар тури мавжудлиги аниқланган.
Умуман олганда, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши глобал экологик муаммолардан бири сифатида олиб қаралади. Қорақалпоғистон Республикаси атмосфера ҳавоси талаб даражасига тўғри келмаслигига фақат ҳозирда экологик талабларга жавоб бермайдиган бир нечта йирик завод ёки фабрикалар сабабчи бўла олмайди. Масалан, атроф-муҳитга зарарли, яъни экологик талабларга жавоб бермайдиган транспорт воситалари ҳам атмосфера ҳавоси ифлосланишига сабабчи ҳисобланади.
Биз – онгли инсонлар биргаликда ўз яшаш жойимизнинг экологик ҳолатини яхшилашимиз мумкин. Яъни, биз табиатга дўстона муносабатда бўлиб, сув, тупроқ ва атмосфера ҳавосига зарар етказмасликни одатдаги иш тарзимиз билан мутаносибликда олиб бориш ва тоза кислород манбаи бўлмиш яшил ҳудудларни кўпайтириш орқали шифобахш хусусиятга эга мироиқлимни шакллантиришга эришамиз.
Нилуфар РАЖАБОВА, ҚДУ магистранти.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶