14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 17:57
Сиёсат 👁 255

ҚОРАҚАЛПОҚ ТИЛИ ФАН ОЙЛИГИГА ДОИР ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ҚОРАҚАЛПОҚ ТИЛИ ФАН ОЙЛИГИГА ДОИР ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Ўтган давр мобайнида қорақалпоқ тилининг нуфузи ва жозибадорлигини ошириш, давлат идора, корхоналарида давлат тилида иш юритилишини таъминлаш, ёш авлодни ўз она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида кўпгина ишлар қилинди. Жуда бой ва  теран маъно-мазмунга эга қорақалпоқ фольклори тили ва бадиий  савияси жиҳатидан тадқиқ этилди. Республика ҳудудидаги барча умумий ўрта таълим мактабларида қорақалпоқ тилини ўқитиш йўлга қўйилди.

Туркий тилларнинг қипчоқ гуруҳига мансуб бўлган қорақалпоқ тили 1924 йилда ислоҳ қилинган араб графикаси асосида шакллантирилган. 1929-1940 йилларда лотин графикасига асосланган қорақалпоқ ёзуви амалда бўлган бўлса, 1940 йилдан кирилл графикаси асосидаги ёзув жорий этилган. 1994 йилдан яна лотин графикасига ўтиш бўйича қарор қабул қилинган. Лотин ёзувига асосланган қорақалпоқ тили алифбосига 2009 ва 2016 йилларда ўзгартиришлар киритилиб, 23 минг сўзни ўз ичига олган қорақалпоқ тилининг имло луғати ишлаб чиқилди.

Қорақалпоғистондан ташқари, Навоий вилоятида  учта мактабда дарслар қорақалпоқ тилида ўқитилади. Шунингдек, Туркиянинг нуфузли икки олийгоҳида ҳам қорақалпоқ тили ўқитилади.

Қорақалпоқ тилининг нуфузи ошиб, уни ўрганиш ёш авлоднинг севимли машғулотига айланишида умумий  ўрта таълим мактабларининг қорақалпоқ тили фани ўқитувчиларининг муносиб ҳиссалари бор.

Манғит шаҳрида жойлашган 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида қорақалпоқ тилини 7 нафар ўқитувчилар ёш авлодга пухта ўргатишга интилмоқдалар. Шу билан бир қаторда ўзлари ҳам касбига доир ижодий изланиб, кўпгина ютуқларга эришмоқдалар. Масалан, Дилноза Иброҳимова жорий йилда “Аязий билимданлары” танловининг Қорақалпоғистон Республика босқичида 3-ўринни эгаллади. “Устаз жолы” газетаси таҳририяти ташкиллаштирган “Касмбим - мақтанышым” номли танловда номинация ғолиби  ва кўпгина онлайн танловларда иштироки юқори баҳоланган Аптабида Абдимуратованинг  таълим берган ўқувчиларнинг ҳам ютуқлари кўп.

Жумладан, мактабнинг 9-синф ўқувчиси  Жасурбек Камолов “Ана тилим – миллий - мақтанышым” деб номланган иншолар танловида туманда 1-ўринни, Марҳабо Ўрозбоева фанлар олимпиадасида қорақалпоқ  тилидан 3-ўринни эгаллади.

Октябрь ойи қорақалпоқ тили фан ойлиги бўлганлиги муносабати билан  мактабда кўпгина маънавий-маърифий тадбирлар, билимдонлик синовлари ўтказилмоқда. Қорақалпоқ тилини ўқувчи-ёшларга чуқур ўргатиш, бу борадаги билимларини  оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фан ойлиги муносабати билан аввало мактаб қорақалпоқ тили услуб бирлашмасининг иш режаси ишлаб чиқилди. Режага мувофиқ шу кунгача турли беллашувлар, очиқ дарслар ўтказилди.

19 октябрь куни ойлик доирасида олий тоифали, тажрибали қорақалпоқ тили ўқитувчиси Аптабида Абдимуратова ташкил этган очиқ дарс “Тарихий тулғалар” деб номланди. Очиқ дарсга мактаб директори, ўринбосарлари, фан ўқитувчиларидан ташқари маҳорат ўрганиш мақсадида ёш ўқитувчилар ҳам қатнашдилар. Тадбирга ўқувчилар ота-оналари вакиллари ҳам иштирок этганлиги ўз фарзандларининг қорақалпоқ тилини қай даражада ўрганганликларини билишларига имкон яратди.

Очиқ дарсда ўқувчилар салоҳияти синовдан ўтказилди. Шунингдек, ўқувчилар атоқли қорақалпоқ адибларининг  ижодидан намуналар ёд айтиб, ифодали ўқиш борасидаги қобилиятларини намойиш этдилар.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019