АМУДАРЁ ТУМАНИДА АВТОМОБИЛЛАРГА СИҚИЛГАН ТАБИИЙ ГАЗ ҚУЙИШ ШОХОБЧАСИ ИШ БОШЛАДИ
«Жайхун мобиль газ» масъулияти чекланган жамиятига қарашли автомобилларга сиқилган табиий газ, яъни метан қуйиш шохобчаси ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлади. Мазкур шохобчани бунёд этиш учун қурилиш-жиҳозлаш ишлари ҳамда дастлабки хом ашё заҳирасини яратиш мақсадида 3 млрд. 700 млн сўмлик тадбиркорнинг ўз маблағи ва имтиёзли банк кредит маблағлари йўналтирилди. Шохобчанинг қурилиш-таъмирлаш ишлари, шунингдек, офис жиҳозлари учун жами 640 млн. 326 минг сўмдан зиёд маблағ сарфланди.
Айни пайтда шохобча тўлиқ ишга туширилиб, автомобилларга метан-газ қуйиш ишлари сифатли амалга оширилмоқда. Шуниси эътиборга моликки, мазкур тадбиркорлик субъекти ишга туширилиши муносабати билан 20 нафар юртдошимиз иш билан таъминланди.
Жорий йилнинг 20 ноябрь санасида «Жайхун мобиль газ» мсъулияти чекланган жамиятига қарашли автомобилларга сиқилган табиий газ қуйиш шохобчасининг очилиш маросимига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари Рашид Салаев ҳамда Маҳмуд Шерметовлар иштирок этишиб, мамлакатимизда, шу баробарида туманимизда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтишди. Шохобча раҳбари Давронбек Тожимуродов мижозларга хизмат кўрсатиш ҳамда ишчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида маросим иштирокчиларига маълумотлар бериб ўтди.
Туманимизда иш бошлаган мазкур шохобча ҳам Амударё туманида кун сайин сони ошиб бораётган автотранспорт воситаларининг ёқилғига бўлган эҳтиёжини таъминлашга ҳисса қўшади.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶