14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 17:59
Сиёсат 👁 229

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 21-СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 21-СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг 21-сессияси бўлиб ўтди. Сессия мажлисида туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар раҳбарлари, халқ таълими муассасалари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Сессия ишига туман ҳокими Султонбой Йўлдашев раислик қилди ҳамда сессияни олиб борди.
Сессия кун тартибида турли масалалар муҳокамага қўйилди.

Сессия кун тартибида дастлабки – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг 2020 йил 21 ноябрь кунги “2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирларининг ижроси устидан парламент назоратини амалга ошириш тўғрисида”ги 151-сонли қарори ҳақида”ги масала юзасидан туман ҳокими ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Рашид Салаевнинг ахбороти тингланди.

Ахборотда туманда мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди. Хусусан, аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш, ушбу мақсадда ажратилган давлат маблағларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш, фуқаролар йиғини раислари, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари томонидан фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича олиб борилаётган ишлар, ҳудуддаги таълим муассасалари, оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари раҳбарларининг фаолиятини доимий назоратга олиш ва таҳлил қилиб бориш юзасидан белгиланган вазифалар тўғрисида ахборот берилди.

Йиғилиш кун тартибидаги навбатдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тумандаги ижроси тўғрисида”ги масала юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Йўлдошев ахборотида туманда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ва вояга етмаган болалари бўлган муҳтож оилаларга, икки ёшга тўлмаган болалари бор ишламайдиган оналарга ижтимоий нафақалар тайинлаш ва тўлаш бўйича йўл қўйилган камчиликлар хусусида тўхталиб ўтди. Бу борада сусткашлик қилган оқсоқолларга тегишлича чоралар қўриш лозимлигини қайд этди.

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги масала ҳам сессия кун тартибидан ўрин олди. Ушбу масала юзасидан туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи Бахтиёр Ўрозов ўз ҳисоботида туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда жамоатчилик институтлари, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар олиб борилаётганини алоҳида таъкидлади. Бунинг натижасида маҳаллаларда яшовчи, жиноят қилишга мойил шахслар алоҳида назоратга олингани, улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноятлар кескин камайтиришга эришилгани хусусида тўхталиб ўтди.

Сессияда навбатдаги – аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси Зокиржон Ўрозбоевнинг ҳисоботи тингланди. Ҳисоботда давлатимиз раҳбарининг cоғлиқни сақлаш тизими бирламчи бўғинида тиббий хизмат сифатини янада такомиллаштириш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш борасида туман Тиббиёт бирлашмасида амалга оширилаётган изчил ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Шундан сўнг, навбатдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини бажаришда тумандаги муассаса, корхона ва ташкилот раҳбарларининг жавобгарлиги ҳақидаги масала муҳокама  қилинди. Мазкур масала хусусида туман ҳокимлиги девонхона мудири Хамро Юлдашовнинг ахбороти тингланди. У ўз ахборотида туман ҳокимлигига 2020 йилнинг 9 ойи давомида  жисмоний ва юридик шахслардан 1219 та ёзма ва оғзаки мурожаатлар келиб тушганлиги, мурожаатлар  қонун талаблари асосида рўйхатдан ўтказилиб, ижрочиларга ўз вақтида етказилганлиги ва белгиланган муддатларда ўрганилиб, ариза муаллифларига тегишли жавоблар берилганлиги хусусида маълумот берди.

Туманда миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари Маҳмуд Шерметов ахборот берди. Ахборотда бу борада самарали ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди. Аҳолини, айниқса, ёшларни миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирлар ёшлар тарбиясида муҳим аҳамият касб этаётганлиги қайд этиб ўтилди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала бўйича туман давлат Солиқ инспекцияси ва туман Молия бўлими раҳбарлари ахборотларида туманда солиқ тушумларининг ўз вақтида ундирилаётгани, прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши, пандемия даврида тадбиркорлик субъектлари учун берилган солиқ имтиёзларининг амалда қўлланилиши ҳамда бюджетнинг барқарорлигини таъминлаш, маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча резервларини шакллантириш ва даромадларини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар беришди.

Йиғилиш кун тартибидаги сўнгги масала – туманда оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий даражасини ўрганиш, ижтимоий ҳолатини яхшилаш ва фаровонлигини ошириш, камбағаллик тоифасидан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Маъмуржон Темирбоевнинг ахборотида бу борада олиб борилаётган самарали чора-тадбирлар санаб ўтилди.

Сессия кун тартибида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019