29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 00:06
Сиёсат 👁 364

Амударё тумани ҳокими С.Йўлдашевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллик байрами муносабати билан ТАБРИК НУТҚИ

Амударё тумани ҳокими С.Йўлдашевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллик байрами муносабати билан ТАБРИК НУТҚИ

Ассалому алайкум, қадрли ватандошлар!

Аввало, Сиз азизларни, қолаверса барча юртдошларимизни мустақил Ватанимиз тарихидаги шонли сана – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман!

Конституциямиз мустақиллик йилларида мамлакатимизда эришилган улкан ютуқлар, бугунги осойишта ҳаётимиз ва буюк истиқболимизнинг муҳим ҳуқуқий асосидир. Бош Қомусимиз юртимизда демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишда, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтамоқда.

Конституциямизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари энг олий қадрият сифатида мустаҳкамлаб қўйилган. Шу сабабли ҳам Бош Қомусимиз инсоннинг яшаш ҳуқуқи, эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи, фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқи, виждон эркинлиги, сайлов ҳуқуқи, мулкдор бўлиш, билим олиш, эркин касб танлаш, меҳнат қилиш, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш каби ҳуқуқларини тўла рўёбга чиқаришда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Айниқса, Конституция негизида ишлаб чиқилган “2017- 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” кейинги йилларда давлат ва жамиятни ривожлантиришнинг мутлақо янги босқичини бошлаб берди.

Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифаларнинг аксарияти тўла ҳаётга татбиқ қилинди. Мамлакатимизнинг кичик бир гўшаси бўлмиш Амударё туманида ҳам мазкур ислоҳотларнинг натижалари яққол намоён бўлиб, халқ фарвонлиги, жамият ривожи ва юрт тараққиётига хизмат қилмоқда.

Коронавирус пандемияси шароитида дунёнинг кўплаб давлатлари, шу жумладан юртимизда ҳам иқтисодий кўрсаткичларнинг пасайиши кузатилаётган ҳеч кимга сир эмас. Аммо, шундай бўлишига қарамасдан, жорий йилда ҳам биргина бизнинг туманимизда бюджет маблағлари, давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида жами 8 та мактаблар, 6 та мактабгача таълим ташкилотлари бинолари янгидан қурилиб, 14 та ижтимоий соҳа объектларида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Буларни таҳлил қилар эканмиз, 2021 йилнинг мамлакатимизда бежизга “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” дея номланмаганига амин бўламиз. Зеро, илмли, маърифатли, замонавий технологиялардан хабардор ёшларгина келажакда мамлакатимизни иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан янада ривожлантиришга қодир бўлади.

Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида таъкидлаганларидек, “Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда. Чунки бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас. Бугунги халқимиз ҳам кечаги халқ эмас”.

Фурсатдан фойдаланиб, мамлакатимиз тараққиётининг мана шундай янги давридаги улкан ўзгаришларнинг бунёдкори ва иштирокчиси бўлмиш азиз халқимизни, ҳар бир юртдошимизни Бош Қомусимиз қабул қилинганининг 28 йиллик байрами билан яна бир марта чин қалбимдан табриклайман!

Асосий Қонунимиз ҳамиша суверен демократик давлатимиз пойдевори, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларининг мустаҳкам ҳимоячиси, иқтисодиётимиз ривожи ва халқимиз турмуши фаровонлигининг асосий ҳуқуқий кафолати сифатида халқимизнинг мангу раҳнамоси бўлиб қолсин!

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Султонбой Йўлдашев, Амударё тумани ҳокими.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026