МАМЛАКАТИМИЗДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲАҚ-ҲУҚУҚЛАРИ ҚОНУНИЙ КАФОЛАТЛАНГАН
Асосий Қомусимизнинг 46-моддасида хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли эканлиги кафолатланган. Унга кўра, давлат ва жамият ҳаётига оид муҳим масалаларда эркаклар билан бир қаторда хотин-қизлар ҳам ўз фаолликларини, ташаббускорлигини намоён этишлари мумкин. Жамиятда гендер тенглигини таъминлаш, турли соҳаларда хотин-қизлар иштирокини оширишга кенг йўл очилмоқда. Шу мақсадда 2019 йилнинг 2 сентябрь санасида “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг қабул қилиниши хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим қадам бўлди.
Ушбу Қонунларга кўра, давлат хизмати соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш орқали давлат бошқарувида турли жинсдаги шахсларнинг иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратилиши кафолатлаб қўйилди. Шу билан бирга, хотин-қизлар эркаклар билан тенг шароитда ва ҳеч бир камситишсиз халқаро миқёсда давлатнинг вакили бўлиш ҳамда халқаро ташкилотлар фаолиятида иштирок этишини таъминлаш учун тегишли чора-тадбирлар кўриши, давлат хизматига қабул қилиш чоғида ва уни ўташ даврида жинс бўйича бевосита ва билвосита камситишга йўл қўйилмаслиги, хотин-қизлар ва эркакларни давлат хизматига қабул қилишдаги тенглик малакага ва касбий тайёргарликка мувофиқ таъминланиши белгиланган.
Кўриниб турибдики, мамлакатимизда хотин-қизлар ҳар қандай зўравонлик ва тазйиқлардан ҳимояланган ва бахтиёр яшашга ҳақли.
Д.ШАРИФОВА, туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶