17.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.08.2026, 07:35
Жамият 👁 96

БАХТЛИ ВА ОМАДЛИ БЎЛИШНИ ХОҲЛАСАНГИЗ...

БАХТЛИ ВА ОМАДЛИ БЎЛИШНИ ХОҲЛАСАНГИЗ...

Инсон дунёга келар экан, бахтли яшашга ҳақлидир. Бахт сўзини ҳар ким ўзича ҳар хил тасаввур қилади, лекин бу тушунча қамрови бизнинг тафаккур доирамизда анча кенг ва уни биргина ҳолат билан ифодалаб бўлмайди.

Айтайлик, инсоннинг дунёга келиши, фарзандли бўлиши, ота-она дуосини олиши каби ҳар хил бахт тушунчалари мавжуд бўлиб, уни истганча давом эттириш мумкин. Кўпчилик инсонлар ўз ҳаётидан нолийди: “Нега мен бахтсизман? Омадсизман? Нега мени Худо шундай яратган?” – деб ўзини-ўзи ёмон кўриб кетади. Мутахассислар кўп йиллик тадқиқотлар натижасида бир неча минг омадли ва бахтли инсонлар ҳаётини ўрганиб, уларнинг дунёқараши ва хатти-ҳаракатларида умумийлик борлигини исботлашди.

“Нима хоҳлайсиз? Сиз ҳаётингиз қандай бўлишини хоҳлайсиз?” – қабилидаги саволларга кўпчилик “омадли ва бахтли бўлишни хоҳлайман”, деб жавоб беришди. Лекин бу сўзлар ҳеч нарсани англатмайди. Одам ўз ҳаётининг ҳар бир соҳасида қандай натижага эришишни белгилаб олмагунча омад ва бахт ҳам келмайди. Чунки ўзингиз нима хоҳлашингизни билмасангиз, Аллоҳ ҳам нима беришни билмайди.

Ўтказилган тажриба натижаларига кўра, ҳавас қилса арзигулик инсонлар қандай ютуқларга эришмоқчи эканлигини ҳар доим хотираларида сақлашар экан. Шунинг учун ҳам бахтли ва омадли бўлишни истасак, қуйидагиларга эътибор қаратишимиз лозим. Биринчидан, ҳаётингиз сизни қувонтириши, орзу-мақсадларингиздан қувониб яшашингиз керак. Иккинчидан, ҳаётдан баҳра олиб яшашга интилинг.
Ҳаётингиздаги салбий воқеалар сонини эмас, балки  қувончли воқеалар сонини ҳисобланг. Бунинг учун ҳаётингизда катта қувончли воқеа бўлиши шарт эмас. Тоза ҳаводан, гўзал табиатдан, истеъмол қилаётган таомингиздан,  ҳатто кичик ишлардан ҳам қувонишни ўрганмоғингиз керак.

Ҳар доим кулиб юришга ҳаракат қилинг, орзу-ниятларни калла орқали эмас, тана орқали танланг, яъни, орзу-мақсадларингиз чексиз бўлсин.

Ҳеч қачон фақат биргина иш билан шуғулланманг, инсон аслида бирор нарсани ўйлаши, тезда амалга оширишга бўлган иштиёқи ва ақли билан бошқа мавжудотлардан устун туради. Демак, бахтли ва омадли инсон сифатида ҳаётдан рози бўлиб яшаш инсоннинг ўз қўлидадир.

Гулжанар МАРЯМБОЕВА, 41-сонли мактабнинг амалиётчи психологи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019