12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:38
Жамият 👁 395

СУД ТИЗИМИДА ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИ РЕАЛ ҲИМОЯ ҲУҚУҚИ БИЛАН ТАЪМИНЛАДИ

СУД ТИЗИМИДА ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИ РЕАЛ ҲИМОЯ ҲУҚУҚИ БИЛАН ТАЪМИНЛАДИ

Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади – инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, судларнинг чинакамига мустақиллигини таъминлаш ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан мамлакатимизда суд ҳокимиятини босқичма-босқич мустаҳкамлаб бориш, суднинг мустақиллигини таъминлаш, уни инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қиладиган том маънодаги мустақил давлат институтига айлантиришга қаратилган кенг кўламли ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Фуқароларнинг суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқининг таъминланиши Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасида ҳамда Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси 8-моддасида кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактнинг 14-моддасида ва Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа Конвенциясининг 6-моддаси 1-қисмида ҳам мустаҳкамланган.
Конституциянинг 44-моддасида ёзиб қўйилган қоида бир қатор қонун ҳужжатлари, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августдаги «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонунда аниқ ифода этилган.

Ҳар бир кишининг ҳуқуқ ва эркинликларини судда ҳимоя қилиш ҳар бир кишига кафолатланган. Ушбу ҳуқуқ ўз манфаатларини шахсан, адвокат ёки қонуний вакили орқали ҳимоя қилиши мумкин бўлган ҳар қандай жисмоний шахсга тегишлидир.

Суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқи юридик ёрдам олиш ҳуқуқи билан чамбарчас боғлиқдир, чунки қонунларни, уларни қўллаш амалиётини, судларда ишларни юритиш тажрибасини билмасдан туриб суд ҳимоясида бўлиш имкониятларини самарали амалга ошириш мумкин эмас. Юридик касбларни эгаллаган кишилар бундай хусусиятларга эга бўлади. Шунинг учун ҳам улар судда ўзини ҳимоя қилишга муҳтож кишиларга ёрдам бериши керак.

Жиноий жавобгарликка тортилаётган шахсларга уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида кенг доирадаги уларни нимада айбланаётганлигини билиш, кўрсатувлар ва тушунтиришлар бериш, далиллар билан танишиш, терговни олиб бораётган ёки айбловни қувватлаётган мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш каби ҳуқуқлар берилади.

Агар шахсга айбловчи билан тортишув ҳуқуқи берилмаса, ҳар бир шахснинг ўзига эълон қилинган айбга иқрор бўлмаслик ва рад этиш ҳуқуқи қуруқ гап бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам ЖПКнинг 25-моддасида илк бор суд муҳокамасини тортишув асосида олиб бориш ҳақидаги тамойил акс эттирилган. Ҳимояланиш ҳуқуқи унинг амалга оширилишига доир кафолатлар билан ажралмасдир.

Бугунги кунда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг юридик жиҳатдан ҳимояланишини кучайтиришга қаратилган ҳуқуқий институт сифатида адвокатуранинг таъсири ошиб бормоқда.

Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари бузилганда, у суд орқали ҳимоя қилинади. Инсонларга тегишли ҳуқуқ ва эркинликлари кўп қиррали хусусиятга эгадир. Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши қонуний тартибда, судда ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунга қадар айбдор эмас деб ҳисобланади. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади. Фуқароларнинг суд ҳимоясида бўлишликлари кафолатланади.

Амалдаги Жиноят-процессуал кодексининг 49-моддаси 2-қисмига мувофиқ жиноят ишида ҳимоячи сифатида адвокатлар, ҳимоячи сифатида қатнашиш учун махсус рухсатномага эга шахслар, жамоат бирлашмаларининг ўз аъзоларининг ишлари бўйича вакиллари қатнашишлари мумкин. Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари ёки қонуний вакиллари, шунингдек бошқа шахслар ҳимоячи сифатида иштирок этишига терговчининг қарори ва суд ажрими бўйича йўл қўйилиши мумкин.

Айтиш жоизки, амалдаги Жиноят-процессуал кодекси 52-моддасининг 1-қисмига асосан, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи иш юритилаётган даврда исталган вақтда ҳимоячидан воз кечишга ҳақлидир. Бунга фақат гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг ташаббуси билан ҳамда ҳимоячининг ишда иштирок этишига суриштирувчи, терговчи ёки суднинг адвокат таклиф этиши орқали таъминланадиган реал имкониятлар мавжуд бўлганидагина йўл қўйилади, бунда адвокат ҳимоядан воз кечилганлигини тасдиқлайди.

Ҳозирги вақтда терговчи ва ҳимоячининг содир этилган жиноят билан боғлиқ ҳаракатларни исботлашдаги имкониятлари қандайдир даражада суд амалиёти шаклланиши билан боғлиқ бўлиб, у ҳимояга етарлича шароит ва имконият яратиш йўналиши билан тенглашмоқда.

Демократик жамият қуриш сари бораётган давлатимизда адолат равнақ топиши учун, энг аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ўзлари қонунга қатъий амал қилишлари лозим. Улар томонидан қонун талабларига мос келмайдиган далиллар айбловга асос қилиб олиниши мумкин эмас, шу билан бирга, ҳимоячининг далиллар тўплашда имконияти чекланганлигини ҳисобга олиб, улардан айбланувчининг манфаатларини кўзлаб фойдаланиш тақиқланмаслиги мақсадга мувофиқдир.

А.Аметов, Жиноят ишлари бўйича Кегейли туман суди раиси.
С.Давлетмуродов, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026