12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:46
Спорт 👁 325

ЁШ ПОЛВОНЛАР ЎРТАСИДА “ПРОКУРОР КУБОГИ” МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

ЁШ ПОЛВОНЛАР ЎРТАСИДА “ПРОКУРОР КУБОГИ” МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш, ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан ва етук инсонлар қилиб тарбиялаш, уларни кенг миқёсда спорт соҳасига қамраб олиш, иқтидорларини янада ривожлантириш ҳамда ютуқларини рағбатлантириш мақсадида туманимизда спортнинг кураш тури бўйича “Прокурор кубоги” мусобақалари ўтказилди.

Мусобақани ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган Низом талабларига мувофиқ 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар рўйхати шакллантирилиб, ёш тоифалари бўйича гуруҳлар тузилди. Мусобақа Низоми талабларига кўра, ҳар бир иштирокчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ва шифокор кўригидан ўтганлиги ҳақидаги маълумотномалари туман Болалар ва ўсмирлаш спорт мактаби томонидан тасдиқланган тажрибали ҳакамлардан иборат ҳайъатга тақдим этилди.

2020 йил 24 декабрь куни туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган мусобақалар қизғин ва дўстона вазиятда бўлди. Ўз вазн тоифаларида кучли ва тенгсизлигини намоён этган ёш полвонлардан Хушнуд Султонов, Комрон Алланиёзов, Жасур Болтабоев, Омон Назирбоев, Беҳруз Жуманиёзов, Акбар Жабборберганов, Акбар Чоршамовлар фахрли 1-ўринни эгалладилар.

Жавоҳир Бозорбоев, Беҳруз Юсупов, Алишер Давлетбоев, Элбек Раҳимбоев, Ҳумоюн Эшбоев, Жўрабек Муродовлар ўз вазн тоифалари бўйича 2-ўринга муносиб кўрилдилар.

Бири-биридан қолишмайдиган кучли, ўз кураш услубларига эга бўлган ёш полвонлар беллашувида 3-ўрин учун ҳам қизғин баҳслар давом этди. Унга кўра, Адҳам Солиев, Самандар Озодов, Зафар Болтабоев, Шаҳриёр Ўрозоқов, Зокир Саъдуллаев, Самандар Омонбоев, Бахтиёр Раҳимберганов, Озодбек Шукуруллаев, Одилбек Римбоев, Улуғбек Ражаббоев, Самир Жумабоев, Бунёд Муҳаммадназаров, Самад Сафарбоев, Шаҳриёр Қурбонбоевлар эса ўз вазн тоифаларига кўра, 3-ўринни эгалладилар.

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ёш полвонлари иштирокида ўтказилган “Прокурор кубоги” мусобақаларида туман прокурори Жавлонбек Муфтуллаев, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Султонмурод Давлетмуродов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойбергановлар иштирок этиб, туманимизда болалар спортини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, бунда туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилари эришаётган ютуқлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шу билан бирга Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спортчи-ёшларини келажакда нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этиб, Ватанимиз байроғини баланд кўтаришларига тилакдошлик билдирдилар.

“Прокурор кубоги” мусобақалари якунида туман прокурори Жавлонбек Муфтуллаев  ва Жиноий ишлар бўйича туман суди раиси Султонмурод Давлетмуродов туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойбергановлар спортчиларни табрикладилар ва ғолиб полвонларга ўз совғаларини топширдилар. Шунингдек, ёш полвонлар туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби маъмурияти томонидан “Энг кучли курашчи, “Энг яхши услубга эга полвон”, “Энг эпчил полвон” каби номинациялар бўйича фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026