12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:23
Адабиёт 👁 407

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

Байрам муборак!

 

Орқада қолдириб,

ташвиш-ғамларин.

Йигирманчи йилнинг

оғир дамларин.

Лаҳзаси туғдириб,

янгидан умид.

Янги давр келмоқда –

озода муҳит.

Ҳаммамизга яхши

ҳаётдан дарак:

Янги йил келмоқда –

байрам муборак!

 

Дерлар, одам боши

қаттиқдир тошдан,

Оғир синовларни

ўтказдик бошдан.

Бариси орқада

қолгани бўлсин,

Барча маҳзун диллар

шодликка тўлсин.

Энди ҳеч муаммо

қилмасин ҳалак,

Янги йил келмоқда –

байрам муборак!

 

Катта ҳурматда-ю,

кичик иззатда

Бўлган ҳар бир ерда

порлоқ келажак.

Оғзибирлик бўлган

ҳар бир миллатда,

Не олий мақсад бор –

бари бўлажак.

Бизда ҳам ниятлар

бари муштарак.

Янги йил келмоқда –

байрам муборак!

 

Янги ютуқларнинг

гарови бўлиб,

Хоразмдан келар

бизга темир йўл.

Қанча режаларга

бу катта имкон,

Зафарлар бизники,

қўлга берсак қўл.

Қораўзак билан

боғланиб Шовот,

Орада қанча ер

бўлғуси обод.

Ақл йўл бошласин,

қўлласин юрак.

Янги йил келмоқда –

байрам муборак!

 

Қанча йигит-қизни

жаҳон таниди,

Ёшликнинг қудрати

бўлиб намоён.

Спортга ёр бўлиб,

обрў қозонса,

Ҳар бир элдошимиз

ҳурматга шоён.

Заковат зўр бўлсин,

толмасин билак.

Янги йил келмоқда –

байрам муборак!

 

Янги йил байрами

оилага хос,

Ҳар бир оилада

бахт ҳукм сурсин.

Ёшлар аҳил бўлиб,

қўша қартайсин,

Кексалар юз ёшнинг

юзини кўрсин.

Иқбол бошларида

бўлсин чамбарак.

Янги йил келмоқда –

байрам муборак!

Аҳмад Нафасов.

 

Янги йил келмоқда

 

Азалдан айланган юртим фахрига -

Марказий вилоят, Тошкент шаҳрига.

Писанда қилмайин қишнинг қаҳрига,

Янги йил келмоқда, Ўзбекистонга,

Жондан азиз бўлган нурли бўстонга.

 

Нақшбандий юрти Бухоро – азим,

Буюклар маскани – машъал Хоразм.

Ҳар бир хонадонда қилиб тўй-базм,

Янги йил келмоқда, Ўзбекистонга,

Жондан азиз бўлган нурли бўстонга.

 

Самарқанднинг машҳур зўр ширмой нони,

Навоий - бойликнинг туганмас кони.

Байрамлар сардори, шоҳи, султони –

Янги йил келмоқда, Ўзбекистонга,

Жондан азиз бўлган нурли бўстонга.

 

Андижон бир тараф, Чимён  тоғлари,

Фарғонийнинг фахри анор боғлари.

Барча шод-у хандон байрам чоғлари,

Янги йил келмоқда, Ўзбекистонга,

Жондан азиз бўлган нурли бўстонга.

 

Наманган олмаси мевалар хони,

Сирдарё беради ҳалол луқмани.

Байрамга мунтазир ҳар бир ошёни,

Янги йил келмоқда, Ўзбекистонга,

Жондан азиз бўлган нурли бўстонга.

 

Қорақалпоғистон - Манғит, Қўнғирот,

Сурхондарё, Бойсун тоғларига боқ,

Қора уй – ўтови байрамга муштоқ,

Янги йил келмоқда, Ўзбекистонга,

Жондан азиз бўлган нурли бўстонга.

 

Қашқадарё, Жиззах қилса зўр ният,

Барчага бағишлар яхши кайфият.

Тараддуд кўрмоқда бутун жамият,

Янги йил келмоқда, Ўзбекистонга,

Жондан азиз бўлган нурли бўстонга.

 

Гўзал Ўзбекистон мардлар диёри,

Кўнглида соф имон, қўлда шиори.

Тинч юртга ярашар тўй, байрам – бари,

Янги йил келмоқда, Ўзбекистонга,

Жондан азиз бўлган нурли бўстонга.

 

Шомурод ХЎЖАНОВ, Дўрман овули.

 

Эзгу истакларим

Қувонаман, шундай юртда туғилдим,

Ҳамда азиз фарзанд бўлиб севилдим.

Онам, дея қучоғимни кенг очиб,

Эркаланиб, эркаланиб улғайдим.

 

Ўзбекистон тупроғидай тупроқ йўқ,

Бахтиёр эл боласидай урпоқ йўқ.

Неча миллат аҳил яшар бағрида,

Бугунидан, эртасидан кўнгли тўқ.

 

Илҳом берар менга тонг, саҳарлари,

Тўрт фасл – куз, қиш, ёз-у баҳорлари.

Куйлаб ўтай, халқим, дея юракдан,

Боғ-у чаман, тоғ-у тош, саҳроларин.

 

Ким тош отса, бўлай метин қалқонинг,

Омон бўлсин тинчлик, дўстлик қўрғонинг,

Довулларга кўксим тутгум мардона,

Бешикларга тўлсин Ватан, айвонинг.

 

Янги йилда тилакларим кўп жуда,

Халқ яшагай, илоҳим тинч, осуда.

Жулдиз айтар: Хавф-у хатар даф бўлсин,

Тожвируснинг номи ўчсин дунёда!

 

Армоним бор: элим суйган қиз бўлсам,

Ўзбекистон! Кўксингда юлдуз бўлсам.

Шоирларинг даврасида ўрни бор,

Сенга қудрат, мустаҳкам илдиз бўлсам...

Жулдиз СУЛТОНОВА, Куюк кўпир овули.

(Қозоқ тилидан Робия Йўлдошева таржимаси).

 

КЕЛАЁТИР ЯНГИ ЙИЛ

 

Қадам босиб келаётир Янги йил,

Ўз ёнига имлаётир, Янги йил.

 

Ўтиб кетди бир йилчалик умринг, деб,

Изоҳ бериб тергаётир, Янги йил.

 

Эски йилда битмай қолган ишларни,

Зиммасига олаётир, Янги йил.

 

Орзу-истак ришта каби бирлашиб,

Юксакликка ундаётир, Янги йил.

 

Дилга бериб далда ҳамда қудратни,

Кел-кел, дея чорлаётир, Янги йил.

 

Худойберган ЖУМАМУРОДОВ.

 

Эзгу тилаклар

Сени тарк этса гар, бахт ила омад,

Дўстларинг чиқишса бетайин, номард.

Сенга чоҳ қазса-да, ўзингни мард бил,

Ҳаммаси олдинда, фақат сабр қил.

 

Қўлларинг узатсанг, етмаса бугун,

Йўлларинг кутганлар, кутмаса бугун.

Дард-у ғам қалбингни қопласа буткул,

Сабр қил, олдингда – энг бахтиёр кун.

 

Аламдан қалқиса кўзларингда ёш,

Қайларга ураринг билмаганда бош.

Йўлингда бўлмаса тайин бир йўлдош,

Бугуннинг эртаси бордир, сабр қил.

 

Ғанимлар фикрича оддий бир “хас”сан,

Шунчаки ўйлашар, “номардсан, пастсан”...

Буларнинг барчаси туҳмат тоши, бил,

Ҳаммаси олдинда, фақат сабр қил!

 

Сабр қилган етар, албат, муродга,

Ҳеч кунинг қолмагай торфеъл, номардга.

Янги йилга етдинг, минг бор шукур қил,

Эй имон фарзанди, сабр... сабр қил!

 

Шаҳло Янгибоева, 40-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси.

 

Қорбобога хат

– Туҳмат ёмон, дейдилар дадам,

Туҳматчидан йироқ бўл ҳар дам.

Улар сени синдирмоқ бўлар,

Ҳаётингни тиндирмоқ бўлар.

 

Дадам ҳақлар, дейман ичимда,

Бахиллар кўп дунё ичинда.

Тилагим бор, азиз Қорбобо,

Янги йилда пок бўлсин Дунё.

 

Туҳмат, ғараз, ғийбат йўқолсин,

Ер юзида Эзгулик қолсин.

Шунда олам гўзал бўлади,

Дунё заррин нурга тўлади.

Хурсанд РАЖАББОЕВ, 16-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Янги йилни олқишлаб...

Яна ҳамроҳ сирли туйғулар,

Дил розини изҳор этар он.

Замин узра сочиб орзулар,

Янги йил ҳам келаётир, тонг.

 

Чеҳраларда кулгу раққоса,

Бахт майидан одамлар мажнун.

Қор гулини улашган лаҳза,

Янги йилни олқишлар бугун.

 

Мафтун бўлиб термулар осмон,

Бу кун кўпроқ севар инсонни.

Бир тилакни куйлайди замин,

Юрак айтар тинчлик исмини.

 

Янги йилнинг саҳифасига,

Муҳаббатни ёзиб яшаймиз.

Муқаддас ишқ соҳибасига,

Эзгу қадам ва нур тилаймиз.

 

Хотирага айланган йиллар,

Мен хурсандман, айтгум ташаккур.

Муҳаббатга ошуфта диллар,

Қаршингизда турибман, шукур.

 

Шаҳзод Анвар, ҚДУ талабаси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026