13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:44
Сиёсат 👁 315

Президентимизнинг Парламентга Мурожаатномаси бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Президентимизнинг Парламентга Мурожаатномаси бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда. “2021 йил: янги марралар, якдил қадамлар” мавзусида ўтказилаётган тарғибот тадбирларида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасига батафсил шарҳ берилиб, жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган улкан ишлар ҳақида кенг маълумотлар тақдим қилинмоқда.

Бу каби тарғибот тадбирлари Амударё туманида ҳам ташкил қилинди. Тадбирларга бир қатор олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ташриф буюришди. Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессорлари – фалсафа фанлари доктори Азамат Мухторов, Иқтисодиёт фанлари доктори Норбой Каримов, Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали доценти Куралбай Атаназаров, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали доценти Бахрам Утемуратов, Нукус давлат педагогика институти Педагогика кафедраси мудири Меруерт Пазилова, Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали доценти Шаригул Арзуова, Нукус давлат педагогика институти ассистенти Тўра Пазилов, Қорақалпоғистон тиббиёт институти кафедра мудири Гулмурод Хўжаметовлардан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари бир неча кун давомида Амударё туманида бўлиб, учрашувларда иштирок этди.

Дастлабки тарғибот тадбири 15 январь куни Амударё туманидаги 82-сонли умумтаълим мактабида ташкил қилинди. Тадбирда 1-сектор ҳудудида жойлашган мактабларнинг директорлари ва уларнинг ўринбосарлари, маҳалла раислари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, ҳудуддаги ташкилот ва корхона жамоалари ҳамда раҳбарлари, тадбиркорлар, ёшлар етакчилари, тиббиёт соҳаси вакиллари иштирок этди. Тадбирда тарғибот гуруҳи аъзолари, туман ҳокими Султонбой Йўлдошев ва бошқалар сўзга чиқиб, Президентимизнинг Парламентга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ҳақида кенг турда тўхталиб ўтдилар.

Таъкидланганидек, Мурожаатномада мамлакатимизда 2020 йилда амалга оширилган ишлар натижалари сарҳисоб қилиниб, 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари ҳамда мамлакатни янада тараққий эттиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди.

Президентимиз томонидан 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб номланиши ёшларга кўрсатилаётган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигининг яна бир исботи бўлди. Зеро, ватанимиз келажагини интеллектуал салоҳиятли, билимли, дунёқараши кенг ва юксак маънавиятли ёшларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Мурожаатномада қайд этилганидек, ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида мустақил ва  мантиқий фикрлайдиган, эзгу фазилатлар эгаси этиб вояга етказиш ҳар доим долзарб масала бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.

Муҳтарам Президентимиз Мурожаатномада инсон саломатлиги энг олий неъмат эканини яна бир бора эътироф этиб ўтдилар. Шу сабабли ҳам давлатимиз раҳбари 2021 йилда коронавирус пандемияси сабабли юзага келган мураккаб тиббий вазиятни яхшилаш йўлида барча имкониятлар сафарбар этилиб, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича қатор ишлар амалга оширилишини таъкидлаб ўтдилар.

Тадбирда тарғибот гуруҳи аъзолари яқин истиқболдаги тараққиётимиз йўналишлари ҳақида кенг ахборот бериб, Мурожаатномада белгилаб берилган вазифалар ижросига кенг жамоатчиликни сафарбар қилиш лозимлиги ҳақида фикр билдирдилар.

Тадбир давомида тарғиботчилар томонидан “Мурожаатномада давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришдаги янги вазифалар”, “Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари”, “Иқтисодиётда бозор механизмларини жорий этиш – узоқ муддатли барқарор ўсишнинг пойдевори”, “Мурожаатномада ижтимоий соҳани ривожлантириш борасида белгиланган вазифалар” ҳамда “Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар”, “Ватанпарварлик ‒ инсонийликнинг олий тимсоли” каби мавзуларда маърузалар ўқилди.

Тарғиботчилар Мурожаатномани самарали ҳужжатга айлантирадиган нарса – унинг ижроси эканини таъкидлаб, Мурожаатномадан ўрин олган ғояларнинг ижросидан ҳар бир фуқаро бирдек манфаатдор бўлишини ҳаётий мисоллар орқали кенг турда тушунтирди.

Тарғибот тадбири очиқ ва самимий руҳда, расмиятчиликдан ҳоли равишда ўтказилди. Ташкилотчилар аудиториянинг ёш ва индивидуал хусусиятларини эътиборга олган ҳолда иштирокчилар билан самимий мулоқот қилдилар. Мурожаатнома юзасидан савол-жавоблар, викториналар ташкил қилиниб, ғолиблар ҳамда фаол иштирокчилар рағбатлантириб борилди.

Ғ.Ешниёзов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026