“АСКАР ОНАЛАРИНИ ШАРАФЛАЙМИЗ!” НОМЛИ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Дилбанди қалбига Ватанни асрашдек муқаддас бурч туйғусини жойлаган, унинг соғлом, баркамол вояга етиши учун бутун борлиғини бахшида этган аёл азиз ва мўътабардир. Ана шундай оналар шарафига 14 январь куни туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман Маданият бўлими, туман Мудофаа бўлими ҳамкорлигида 14 январь - Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб, муддатли ҳарбий хизматини юртимизнинг турли ҳудудларида ўтаётган аскарлар оналари иштирокида “Аскар оналарини шарафлаймиз!” тадбири ўтказилди.
9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган тадбирда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, ўринбосари, туман ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Муқаддас Бекназарова табрик сўзи билан очди. У мамлакатимизда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларга яратилаётган шароит ва имкониятлар юксак самаралар бераётгани, ўтган йиллар давомида Ватан посбонларига муносиб шарт-шароит яратиб бериш, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоялаш борасида тизимли ишлар амалга оширилганлиги ҳақида гапирди ҳамда туманимизнинг муддатли ҳарбий хизмат бурчини бажараётган йигитлари оналарига туман ҳокими Султанбой Йўлдашевнинг табригини ўқиб эшиттирди. 79 нафар аскар ўғлонларнинг оналарига байрам муносабати билан эсдалик совғаларини топширди.
Туман Мудофаа бўлими ходими Музаффар Мадраимов аскар оналарини ва барча йиғилганларни Миллий Армиямиз ташкил топган кун билан қизғин табриклади. Юртига садоқат билан хизмат қилаётган туманимизнинг аскар ўғлонлари оналарига самимий миннатдорчилик билдирди.
Шунингдек, тадбирда Амударё туманидаги ҳарбий қисмлардан бирида муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўтаётган бир гуруҳ аскарлар ҳам иштирок этиб, аскар оналарини, барчани байрам билан қутлади.
Табриклар, самимий тилаклар туман Маданият бўлими санъаткорларининг улкан концерт дастурига уланиб кетди. Аскар оналари ўзларига кўрсатилган ҳурмат-эҳтиром учун чуқур миннатдорчилик билдирдилар.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶