12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:56
Иқтисодиёт 👁 270

БУНЁДКОРЛИК – ТАРАҚҚИЁТ ТИМСОЛИ

БУНЁДКОРЛИК – ТАРАҚҚИЁТ ТИМСОЛИ

Дунёнинг кўпгина давлатлари коронавирус пандемияси туфайли иқтисодий қийинчиликларга дуч келиб, иш ўринлари қисқариб, аҳолиси қашшоқлашиш даражаси ўсиши кузатилган 2020 йилда ҳам пандемиянинг тарқалиб кетишининг олдини олиш ва жиловлашга қаратилган оқилона чора-тадбирлар  туфайли мамлакатимизда  эпидемологик ҳолат яхшиланиб, бунёдкор халқимиз эртаги кунимизнинг янада обод ва фаровон бўлишига  астойдил интилиб меҳнат қилди. Натижада бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизнинг барча ҳудудлари ҳам замонавий қиёфа касб этиб, муҳташам турар жой бинолари, мактаблар, мактабгача  таълим ташкилотлари, идора, корхоналарнинг маъмурий бинолари, дам олиш, маиший хизмат кўрсатиш масканлари бинолари қурилиб фойдаланишга топширилди.

2021 йилнинг 10 январ ҳолатига белгиланган дастур асосида барча манбалар ҳисобидан 50 миллиард 672 миллион сўмлик  инвестициялар ва бошқа  маблағлар ўзлаштирилди. Булар асосан 8 та мактабни, 6 та мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш, туман Маданият бўлими маъмурий биносини мукаммал таъмирлашга сарфланди. 7 та кўп қаватли уй-жойлар мукаммал таъмирланди, 5 та кўпқаватли уйлар янгидан қурилди, 6,9 километрлик янгидан ичимлик суви қувурлари  тортилди. 7,93 километрлик давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобил йўллари жорий таъмирланди, шунингдек, 11 та бошқа объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди.

Бундан ташқари 2019 йилги “Обод қишлоқ” Дастури доирасида қурилиши тугалланмаган 3 та мактабгача таълим ташкилотларининг реконструкцияси 2-босқич учун 4 миллиард 263 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳам 2020 йилда тўлиқ бажарилди. Туманда ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида 2 қаватли замонавий “Ёшлар ўқув маркази” биноси қурилиши давом эттирилмоқда.

Туманимизнинг Гулзор маҳалласида жами баҳоси 12,3 миллиард сўмлик 72 хонадонли 4 қаватли 3 та арзон уй-жойлар қурилиши давом эттирилмоқда. Ушбу объектларни 2021 йил апрель ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилган. 2020 йилда лойиҳа қиймати 1 миллиард 145 миллион сўм бўлган 6,9 километрлик янги сув тармоқлари тортилиб, фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, Инвестиция дастурига мувофиқ Юсуф хўжа аҳоли пунктида 2,8 километр, Олмазор ва Янгиобод маҳаллаларида 4 километрдан ортиқ янги  сув тармоғи тортилиб, фойдаланишга топширилди.

2021 йил учун белгиланган режалар янада юксак. Ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектларини яхшилаш мақсадида туманда келгуси йил учун белгиланган дастурлар асосида барча манбалар ҳисобидан 76 миллиард 525 миллион сўмлик жами 22 та объектларда инвестициялар ва бошқа дастурлар асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади. Ушбу дастур асосида 1 та мактаб, 1 та мактабгача таълим ташкилоти биноларини реконструкция қилиш, 1 та туғруқхона биносини янгидан барпо этиш, 27 та кўп қаватли уй-жойларда мукаммал таъмирлаш ва қурилиш ишлари, 7,2 километр ичимлик сув қувурларини тортиш ва 1 та сув иншоотини реконструкция қилиш, 3,35 километр давлат ва маҳаллий ахамиятидаги автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

2021 йилда Холимбег, Қангли, Қипчоқ овуллари ҳамда Уйшин маҳалласи ҳудуди оптик толали интернет тармоғи билан тўлиқ қамраб олинади.

Оқ олтин овули ҳудудида жойлашган 37-сонли сув тарқатиш иншооти реконструкция қилиниб, 7,2 километр сув тармоғи янгидан тортилади.

Шунингдек, “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида 5 та маҳалла - Хитой, Куюк кўпир, Бобур овуллари, Аёқчи маҳалласи ҳамда Жумуртов шаҳарчаси ижтимоий соҳа объектлари ва инфратузилма объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Амалга оширилаётган бунингдек бунёдкорлик ишлари туманимиз қиёфаси яна ҳам гўзаллашиб, аҳоли турмуши сифати яхшиланишига хизмат қилади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026