17.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.08.2026, 05:35
Жамият 👁 122

ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ЖИҲАТДАН ОҒИР ДЕБ ТОПИЛГАН ОВУЛ ВА МАҲАЛЛАЛАР МАСЪУЛЛАР ТОМОНИДАН ЎРГАНИЛМОҚДА

ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ЖИҲАТДАН ОҒИР ДЕБ ТОПИЛГАН ОВУЛ ВА МАҲАЛЛАЛАР МАСЪУЛЛАР ТОМОНИДАН ЎРГАНИЛМОҚДА

Президентимизнинг 2020 йил 11 ноябрдаги «2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс  ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва бошқа масъуллар туманимизга ташриф буюриб, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишларни тизимли ўрганишмоқда. Қарор ижроси юзасидан парламент назоратини амалга ошириб, юзага келаётган муаммоларни жойида ҳал этишда яқиндан кўмак беришмоқда.

Жорий йил 18 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Борий Алиханов ҳам Амударё туманида бўлиб, амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар, туманнинг шароити оғир овул ва маҳаллаларда яшаётган аҳоли ҳаёти билан танишди. Сенатор Амударё туманида ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир деб топилган 3 та овул ва маҳаллалар масъуллари билан учрашди.

Амударё туманида 3 та, яъни Қипчоқ овули, Намуна, Чордара маҳаллалари ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир деб топилган. Ушбу маҳаллалардаги ижтимоий соҳа объектлари ва инфратузилма объектларининг ҳолатини яхшилаш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Бу бўйича бош режалар ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур фуқаролар йиғинларидаги маъмурий биноларда реконструкция ва жорий таъмирлаш ишлари бажарилиши белгиланган. Ундан ташқари, ушбу ҳудудларда жойлашган кўп қаватли уйларнинг том қисмини мукаммал таъмирлаш, болалар майдончаси ва хожатхоналарни янгидан қуриш ишларини бажариш кабилар режага киритилмоқда. Шунингдек, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида овул ва маҳаллалардаги ички кўча йўлларини таъмирлаш, пиёдалар йўлакчасини қуриш кўзда тутилмоқда.  Айниқса, электр таъминотини яхшилаш, мавжуд газ тарқатиш пунктларини мукаммал таъмирлаш, ҳудудлардаги аҳоли хонадонларига юқори тезликдаги интернет ва алоқа тармоқларини тортиш кабиларга алоҳида эътибор қаратилиб, бу бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишлари амалга оширилмоқда.

Сенатор тумандаги масъуллар билан биргаликда ҳар бир ҳудуддаги ҳолатни, мавжуд шарт-шароитни кўздан кечириб, ўрганиб чиқди. Ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир деб топилган мазкур ҳудудлардаги фуқаролар йиғинлари масъуллари билан бўлган учрашувда аҳолини қийнаётган муаммолар, уларга ечим топиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар билан қизиқди. Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни эса бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.

19 январь куни туманимизга ташриф буюрган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Зуҳра Реймова ҳам бу борада амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир деб топилган Қипчоқ овули, Намуна, Чордара маҳаллалари масъуллари билан учрашди.  Ҳудудларда яшаётган аҳоли турмуш даражасини ўрганиб, уларнинг яшаш шароитини яхшилаш бўйича кўрилаётган, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан қизиқди. Учрашув давомида Президентимизнинг «2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс  ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш борасидаги амалий ишлар, тадбиркорларга яратилаётган қулайлик ва имкониятлар билан танишди.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу Қарори ижросини таъминлаш борасида туманда бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2020-2022 йилларда жами 77 та лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган. Уларга 457 млрд. 460 млн. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Шундан 141 млрд 171 млн. сўм тадбиркорларнинг ўз маблағи, 13 млрд 810 млн. сўм банк кредитлари, 17 млн 810 минг доллар хорижий кредит линиялари маблағлари, 11,5 млн. доллар эса хорижий инвестиция маблағларидир. Ушбу лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида 2 616 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Зуҳра Реймова тумандаги масъуллар билан биргаликда қатор инвестиция лойиҳаларини кўздан кечирди. Тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, лойиҳаларни амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни муҳокама қилди.  Камчиликларни бартараф этиш, муаммоларга ижобий ечим топиш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, таклифлар берди.

О. Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019