12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:48
Қишлоқ хўжалиги 👁 322

ИССИҚХОНАЛАРДА ЭКИН ЭКИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛАЯПТИ

ИССИҚХОНАЛАРДА ЭКИН ЭКИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛАЯПТИ

Мамлакатимизда халқимиз дастурхони тўкин-сочинлигига муҳим ҳисса қўшаётган иссиқхоналар сонини ошириш ва майдонини кенгайтириш, иссиқхона хўжаликларини барқарор ривожлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга оширишга алоҳида эътибор берилаётир. Натижада ҳар бир ҳудуднинг тупроқ иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда ҳосилдор сабзавот, полиз экинлари экилиб, юқори ҳосил етиштиришга муваффақ бўлинаётир.

Шуниси эътиборлики, кейинги йилларда бу борада хорижий инвестициялар иштирокида қатор лойиҳаларнинг самарали фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Туманимизнинг Тошёп овулида Ёлғош Боймуродов раҳбарлик қилаётган «Mang‘it invest plyus» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасининг 1 гектарлик иссиқхонаси Хитой технологияси асосида фаолият юритади.

Ушбу иссиқхонада ўтган мавсумда помидор, бодринг каби экинлардан мўл ҳосил олинди ва етиштирилган маҳсулотлар асосан экспортга йўналтирилди. Ҳудуднинг 15 нафар фуқаролари иш билан таъминланган замонавий иссиқхонада помидорнинг “Аламино” нави етиштирилган эди. Ўтган мавсумдаги тажрибалардан келиб чиқиб, яна шу нав кўчатларини иссиқхонага ўтқазиш режалаштирилаяпти.

Бунинг учун иссиқхона ҳудудидаги экин майдони хас-чўплардан тозаланиб, янги мавсумга пухта тайёрланди.

Ҳозирги кунда иссиқхона ери сифатли ҳайдалиб, ўқариқлар олиниб, кўчат ўтқазишга сифатли тайёрланмоқда. Бунда кичик сурим агрегатни бошқараётган Болтамурод Қурбонов, Нуркен Ўрозовлар тупроқ қатламининг сифатли юмшатилишига алоҳида эътибор беришаяпти.

Сифатли ҳайдалган ерларга тортилаётган ўқариқларга эрта-индин кўчат ўтқазиш ишлари бошланади.

Хўжалик ишчилари ички бозорларимизни озиқ-овқат маҳсулотлари, барра сабзавотлар билан тўлдиришга ҳисса қўшиш билан чекланмай, маҳсулотларини экспортга ҳам йўналтиришни режалаштирмоқда.

Ўтган мавсумда ушбу иссиқхонадан 370 миллион сўмдан ортиқ соф даромад олинди.

Овулнинг яна бир тадбиркор, миришкор деҳқони Давлатбой Жуманиёзовнинг томорқасида 7 сотихлик иссиқхонаси бор. У ўтган йилларда ҳам шу ердан мўл ҳосил етиштириб, иссиқхонада экин экиш афзалликларини, фойдалилигини исботлаган эди.

У жорий мавсумга ҳам пухта тайёргарлик кўрди. Иссиқхонасини экинлар пояларидан тозалаб, ерини суғориб, экин экишга тайёр ҳолга келтирди. Ер тобига келиши билан сифатли юмшатиб, қулупнай экишга ҳозирлик кўраяпти. Бунинг учун тадбиркор ўқиб, изланиб, қулупнай экиш ва етиштиришга оид кўпгина билимларни эгаллади ва шунга кўра қулупнайни  гидропоника усулида етиштиришни режалаштираяпти. Бунда ўсимлик учун зарур мўътадил омиллар сунъий равишда қопчада вужудга келтирилади ва кўчат шу қопчаларга экилади. Бундай усулда ўсимлик жадал ўсиб-ривожланади ва ҳосилдор бўлиб етилади.

Давлатбой Жуманиёзов мавсумда қулупнайдан мўл ҳосил етиштириш учун Тошкент шаҳридан 30 қути Калифорния чувалчангини ҳам олиб келиб, қулупнай кўчатлари қопчаларига солишга тайёрлаб қўйибди.

Ҳаракатда – баракат, дейди халқимиз. Ўз меҳнатлари билан аҳоли ризқ-рўзини мўл-кўл қилишга ҳисса қўшишдек эзгу ният билан экин экишга чоғланаётган тадбиркор деҳқонларга муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026