Амударё туманида фаолият юритаётган юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари диққатига!
Амударё тумани статистика бўлимига 2020 йилда бажарилган иш хажмлари тўғрисидаги йиллик давлат статистика хисоботларини ўз вақтида тақдим қилишингизни сўраймиз.
Туманимизда фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмалар 1-КВ йиллик статистика ҳисоботини 2021 йилнинг 26 феврал санасигача;
Пахтачилик, ғаллачилик, чорвачилик, паррандачилик ва бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари 1-FX йиллик статистика хисоботини 2021 йилнинг 25 феврал санасигача;
Давлат статистика ҳисобот шакли Интернет тармоғи воситасида давлат статистика хисоботларини элэктрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими eStat 3.0 орқали элэктрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.
eStat 3.0 тизимида мавжуд давлат статистика хисоботларининг элэктрон шакли (шаблон)ни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин.
Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Сиз тақдим қилган ҳисоботингиз умумлашган ҳолда туманимизнинг ижтимоий иқтисодий кўрсаткичларида акс этади.
Шунинг учун хар биримиз давлат статистика хисоботларига бефарқ қарамаслигингизни сўраймиз.
Туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссамизни қўшайлик.
Амударё тумани Статистика бўлими.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶