АМУДАРЁЛИК СПОРТЧИЛАР ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КУБОГИ СОҲИБИ БЎЛДИ
2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш» йилига бағишлаб, Хўжайли туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида U-12 ва U-14 қизлари ўртасида футзал бўйича Қорақалпоғистон Кубоги мусобақаси ўтказилди.
2 февраль куни Қорақалпоғистон Кубоги учун ўтказилган ушбу мусобақада 12 ёшлилар ўртасида Хўжайли, Амударё, Кегейли туманларидан, 14 ёшли қизлар ўртасида Амударё, Тахиатош, Бўзатов туманларидан БЎСМ жамоалари қатнашиб, ғолиблик учун беллашдилар.
Қизғин кечган беллашувлар натижасида 14 ёшлилар ўртасида 1-ўринни Амударё, 2-ўринни Тахиатош, 3-ўринни Бўзатов туманлари спортчилари қўлга киритди.
Шунингдек, 12 ёшлилар ўртасида ўтган мусобақаларда 1-ўрин Хўжайли тумани, 2-ўрин Амударё тумани, 3-ўрин Кегейли тумани жамоасига насиб қилди.
Ғолиб бўлган амударёлик футзалчилар жамоаси ушбу спорт сирларини ўргатган туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийлари Руфат Бобожонов ва Байрам Эшимовларга алоҳида миннатдорчилик билдиришди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ҳам спорт вазирлиги билан Қорақалпоғистон футбол ассоциацияси томонидан 1-ўрин ғолиби бўлган жамоа кубок ҳамда I-даражали диплом, 2-3 ўринни эгаллаган жамоалар II-III-даражали дипломлар билан тақдирланди.
Д.Абдураҳмонова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶