ЁШ ТАДБИРКОРЛАРГА СЕРТИФИКАТ ТОПШИРИЛДИ
Мамлакатимизда ёшларнинг манфаатлари, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарларга, тадбиркорликка ўқитиш ва олган билимлари асосида фойдали меҳнат фаолиятига жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жорий йилнинг 11 февралида туман ҳокимлиги мажлислар залида “Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар 1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларга тадбиркорлик асослари бўйича 48 соатлик ўқув курсини битирганлиги тўғрисидаги сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари М.Темирбоев, М.Шерметов, туман прокурорининг катта ёрдамчиси, 1 даражали юрист А.Ботиров, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Ж.Давлетовлар шунингдек, тижорат банклари туман филиаллари бошқарувчилари иштирок этдилар.
Тадбирда 48 соатлик ўқув курсида ўқиб, тадбиркорлик асосларини пухта ўрганишга муваффақ бўлган Дониёр Тўраев, Шоҳруҳ Абдикаримов, Зафар Тангирберганов, Жаҳонгир Болтабоев, Алижон Зорлиқовларга махсус сертификат тантанали суратда топширилди.
Ёш тадбиркорлар олган билимлари туфайли ўз фаолиятларини ташкил этиб, юртимиз равнақига ўз ҳиссаларини қўшишга сўз бердилар.
О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶