МАДАНИЯТ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНДИ
Шу йил 20 январда Президентимиз томонидан “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни имзоланди. Ушбу Қонун том маънода маданият соҳаси учун тарихий ҳужжат бўлиб, соҳада кўп ижобий ўзгаришлар қилинишига асос бўла олади.
Қонун билан маданий фаолият соҳасидаги давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни амалга оширувчи органларнинг ваколатлари белгиланди. Таъкидлаш жоизки, маданият соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, маданият ва санъат муассасалари, ижодий уюшма ва бирлашмаларнинг ҳуқуқий мақоми, ижодкорларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган ягона ҳуқуқий база яратилмагани турли эътирозларга сабаб бўлаётганди. Бунга жавобан мазкур Қонун соҳадаги ҳуқуқий бўшлиқни тўлдиришга хизмат қилади.
Эндиликда ҳар бир шахс маданий фаолият соҳасида мулк ҳуқуқига эга. Мулк ҳуқуқи тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган ашёларга, шунингдек, моддий маданий мерос объектларига нисбатан татбиқ этилиши мумкин. Маданият ташкилотлари маданий фаолиятнинг турларига қараб, маданий-томоша, маданий-маърифий, бошқа маданият тоифаларига бўлиниши мумкин. Шунингдек, мазкур Қонунга маданият соҳасидаги асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлар, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар, маданият соҳасида халқаро ҳамкорлик, театр, цирк, маданият марказларининг фаолиятига доир ва бошқа бир қатор соҳага оид масалалар акс этган моддалар киритилди.
Аҳолининг маънавий-эстетик эҳтиёжларини қондира олиш учун қулай шароит яратиш, хусусан, маданий тадбир ўтказиш, ижодкорларни ва ижодий фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва шу кабилар айнан маданият ташкилотларининг вазифасидир. Ушбу Қонун маданий фаолият, шунингдек, маданият ташкилотлари фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Ш.Юсупов,
туман Маданият бўлими мудири.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶