12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:35
Адабиёт 👁 335

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

ОҚ йўл сенга,

Янги Ўзбекистон

Бир силкиниб олиб, чангларинг қоқдинг,

Қўшни, қардошларга дўстона боқдинг.

Қучоғинг кенг очиб, барчага ёқдинг,

Оқ йўл сенга, янги Ўзбекистоним!

 

Адолат, ҳақиқат қарор топмоқда,

Тадбиркорлар эркин, олға чопмоқда.

Туҳматчи, лақмалар оғзин ёпмоқда,

Оқ йўл сенга, янги Ўзбекистоним!

 

Барча учун кенгроқ имкон очилди,

Гина-ю нафратлар йўлга сочилди.

Шубҳа-ю гумондан четга қочилди,

Оқ йўл сенга, янги Ўзбекистоним!

 

Юртбошимиз мудом омон бўлсин-ей,

Ҳаммамизга ёққан замон бўлсин-ей.

Айтганин қилмаган ёмон бўлсин-ей,

Оқ йўл сенга, янги Ўзбекистоним!

 

Мадҳингга шеър битмоқ мен учун бахтдир,

Сенга садоқатим абадий аҳддир.

Хизматинг этмоққа вужудда шаҳддир,

Оқ йўл сенга, янги Ўзбекистоним!

Саъдулла Хўжаниёзов.

НАВОИЙ

Туронда қуёшдек порлаган инсон,

Сўзнинг қудратидан берди у нишон.

Битган мисрасига бағишлаган жон,

Назмимда султондир, ҳазрат Навоий!

 

Илҳом парисига ёр бўлиб юрган,

Қалами ақлидан чарх олиб турган,

Сўзлар сеҳридан у мўъжиза қурган,

Назмий гулшанимда ибрат, Навоий!

 

Мухаббат у учун мисоли уммон,

Илоҳий севгини айлади достон,

Бир Гули ишқида дилида ҳижрон,

Ёр васлида чекди ҳасрат, Навоий!

 

Мақсади тилга ҳам элга эътибор,

Шу истак йўлида кўп чекди озор,

Унга таҳсин айтди неча ҳукмдор,

Тамаддунга солди ҳайрат, Навоий!

 

Мероси инсонлар дилин ёритар

Ва бугун элимни бахт сари элтар,

Ҳар байти дилингни ошуфта этар,

Дунёда тополди ҳурмат, Навоий!

Алишер АҲМЕДОВ, Чойкўл овули.

 

Навоий бобомиз

Ҳирот ўлкасида дунёга келган,

Ватан, ижод учун жонини берган.

Асарлари мангу юракда қолган,

Навоий бобомиз, шоир бобомиз.

 

У даҳо бобомиз, доно бобомиз,

Назм-у насрда тенгсиз бобомиз.

У ҳамон бизнинг юрагимизда,

Навоий бобомиз, шоир бобомиз.

Хуршида ПЎЛАТОВА,

1-сонли мактаб ўқувчиси.

 

ЎЗБEК ТИЛИМ

Она тилда сўзлаш бахтдир инсонга,

Кимлардир мусофир, яшар армонда.

Ватан меҳри билан қоришган қонга,

Она тилим, жондай жонимда яшар!

 

Менинг она тилимга маҳлиё жаҳон,

Навоий бобомнинг нафаси сингган.

Дунёда тиллар кўп барчага аён,

Аммо она тилим қуёшдай балққан.

 

Япония япон, Фаранг француз,

Руслар сўзлашади ўрис тилида.

Олий минбарларга таклиф бўлган кез,

Мен мағрур сўзлайман ўзбек тилимда.

 

Бор она тилимнинг жонкуярлари,

Ўзлигим, ўз тилим мангу барҳаёт.

Дунёга ёйилиб бораверади –

Қудратли тилимдан айирма ҳаёт.

Барно САМАНДАРОВА.

35-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Набирам Заринага

Қиш зийнати – қорга бурканган ҳудуд,

Дилларга нақадар сурур-завқ берди.

Айни ёз чилласи туғилган вужуд -

Набирам илк бора оппоқ қор кўрди.

 

Кўзларинг ҳайратдан қувониб-порлаб,

Оппоқ қорга тегди жажжи қўлларинг.

Сени ҳур келажак турибди чорлаб,

Шу қордек оқ-ойдин бўлсин йўлларинг!

Ўрозали РЕЙИМОВ.

 

Армон

Уйим атрофида узун тераклар,

Шафтоли, ўриклар, оламнинг хони.

Баҳорда меваси тотли тутларим,

Бир тўйиб еганнинг қолмас армони.

 

Боғимда барқ урган анжир, анорим,

Бир парча еримда хушбўй райҳоним.

Бир кўрсам, босилиб қолар хуморим,

Ёз фасли шодликда ўтар ҳар оним!

 

Умид-ла яшарман шу орзу билан.

Худойим етказсин ўша кунларга.

Ўтган йилда қолсин барча касаллик,

Тўйга, деб чиқайлик фақат йўлларга.

 

Юртимиз ободон, ёшлар шод бўлсин,

Барчанинг ушалсин орзу, армони.

Фарҳоднинг ёзгани фақат шеър бўлсин,

Яримта бўлмасин ҳеч кимнинг нони.

Фарҳод АВАЗ, Намуна маҳалласи.

 

Устоз

(Марсия)

Давраларда авж олар қўшиқ, ялла, соз,

Аллоҳнинг ўзи берган довудий овоз.

Шундай овоз соҳиби Раҳматжон устоз,

Қўлда торсиз кетдингиз, бу қандай парвоз.

 

Бир умрлик ҳамроҳ – торингиз ташлаб,

Фарзандлар онаси – ёрингиз ташлаб.

Фарзанд, шогирд, мухлислар кўзларин ёшлаб,

Оҳ, қаён йўл олдингиз, Раҳматжон устоз.

 

Аллоҳ берган умрни яшаркан инсон

Ҳеч ким абадий қолмас, йўқ бунга имкон.

Чақирдими ё сизни, устоз Комилжон

Қайларга йўл олдингиз Раҳматжон устоз.

 

Тилагим шу Худодан, жаннатий бўлинг,

Пайғамбаримиз суйган уммати бўлинг.

Мухлислар юрагида мангуга қолинг,

Бақодан паноҳ топган Раҳматжон устоз.

 

Агар Сиз куйласангиз бўлар эдик шод,

Боқий дунёингиз бўлғай-да обод.

Йўқлаб Сизни мухлислар чекади фарёд:

“Оҳ, қаён кетдингиз”, деб, Раҳматжон устоз.

Адилбой АМЕТОВ, 27-сонли мактаб ўқитувчиси.

 

Вирусдан ҳимоя

Уйда қолгин, болажон,

Вирусдан ҳимоя шу.

Дарс қолдирма ҳеч қачон,

Сен учун муҳимдир бу.

 

Онлайн сабоқларни,

Уқиб, жойла дилингга.

Соғлом бўлсанг бир куни,

Нафинг тегар элингга!

Роза МУРОДОВА.

 

БАРДОШ

Жондан азиз қадрдонлар,

Ташлаб кетар бир кун келиб.

Алам билан оҳ урасан,

Юрагингни тилиб-тилиб.

 

Минг бор афсус, йўқ чораси,

Қўлдан келмас ҳеч бир имкон.

Йиғлаб-йиғлаб, кўниб-кўниб,

Яшайверар яна инсон.

 

Тош қаттиқми, бош десалар,

Бош, дегани чин ҳақиқат.

Сени олға чорлайверар,

Ҳаёт деган буюк хилқат.

Манзура СУЛТОНОВА,

44-сонли мактаб ўқитувчиси.

 

Навоийни ўқиб...

Навоийни олиб қўлига,

Кимлар ҳавас қилмади унга.

Фозил-у, уламолар,

Шоир-у, камолалар.

 

Қанча маъно мужассам,

Ҳар ўқишда билишда.

Битмас бойликлари жам,

Ҳар бир айтган сўзида.

 

“Насойим ул-муҳаббат”да,

Кўрдим Югнакий бобом.

Турк элининг ўғлони,

Туғма кўрмас кўзлари.

 

Имом Аъзам сабоғи-ла,

Яйлов унган изларида.

Кўнгил кўзи очиқ экан,

Минг тасанно ҳимматига.

 

“Маҳбуб ул-қулуб”ида,

Яссавий ҳақда калом.

“Ҳикмат”ларин ўқисак,

Ҳаётда чироғ-у шам.

 

Йўл кўрсатар адашганга,

Ақл берар, ҳуш берар.

Айланган билим – конга,

Яхши хислат имконга.

 

Эй, Навоий набиралари!

Бобомизни ўқиш керак.

Даҳолар сабоқларин,

Дилга жо қилиш керак.

Ёрқиной КЕНЖАБОЕВА,

11-сонли мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026