ОЧИҚ ДАРС ЎТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 17 февралида Қангли овулида фаолият юритаётган Қангли маданият марказининг рубоб тўгарагида очиқ дарс ўтказилди.
Очиқ дарсда марказдаги 12 та тўгараклар аъзолари, раҳбарларидан ташқари туман Маданият бўлими ва мавжуд маданият марказлари ходимлари иштирок этдилар.
Очиқ дарсни тўгарак раҳбари Олимбой Эшимбетов 14 нафар аъзоларига ўтди.

Устоз аввало шогирдларига шу кунги машғулот мавзусини, ўрганиладиган куй ҳақида, қадимий чолғу асбобларидан бири бўлмиш рубобнинг бу куйни ижро этишдаги имкониятлари ҳақида маълумотлар берди.
Албатта, олинган назарий билимлар асосида адо этилган амалий машғулотлар барча тингловчиларга манзур бўлди. Шунингдек, чолғу асбобини моҳирлик билан чалиш учун аввало ижрочи шу куйнинг мазмун-моҳиятини чуқур англамоғи, оҳангини кўнглидан ҳис қила олмоғи лозим. Бундай кўникмалар ёш санъат шайдолари кўнглига машғулотлар давомида сингдирилади.
Тадбирда иштирок этган ҳамкасблари Олимбой Эшимбетовнинг очиқ дарсига юқори баҳо бердилар.

Насиба ЭШЧОНОВА,
туман Маданият бўлими ходими.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶