МАДАНИЯТ ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан февраль – Маданият ойлиги дея эълон қилинганлиги муносабати билан туманимиздаги 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам кўпгина саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Инсон зоти борки, доимо кўнглига руҳий озуқа бахш этувчи санъат асарларига, куй-қўшиқларга доимо эҳтиёж сезиб яшайди, бўш вақтларида қўшиқ тинглаб ором олгиси келади. Айниқса, жажжи ўғил-қизларнинг ижросидаги қўшиқ, рақслар барчага ҳам завқ-шавқ, кўтаринки кайфият бағишлайди, руҳимиз тозаради. Шунинг учун ҳам 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби раҳбарияти, ўқитувчилар жамоаси ойлик доирасида ўқувчилар ижросида кўпгина концерт дастурларини намойиш этишни режалаштирганлар.


Шу йилнинг 18 февралида Манғит шаҳридаги Истироҳат боғида намойиш этилган «Ёшлар бизнинг келажагимиз» деб номланган концерт ҳам шулар жумласидан. Концертда ўқитувчилар ва ўқувчилар ижросида дилтортар ашулалар, рақслар ва театрлаштирилган композиялар ижро этилди.



Концерт барча томошабинларга ёрқин таассуротлар бахш этди.
19 февраль куни эса мактабнинг анъанавий чолғу, хореография ва театр синфлари ўқувчилари 38-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун мактаб фаоллар залида «Бешта муҳим ташаббус – бешта имконият» ғоясини ўзида акс эттирган улкан концерт дастурини ҳавола этдилар.



Дастурда саҳна кўринишлари, рақс ва ашулалар ижро этилди.
Мактаб ўқувчилари ўз тенгдошлари концертидан улкан таассуротлар олдилар.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶