17.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.08.2026, 19:17
Мақолалар 👁 252

Ўгай она

Ўгай она

(Ҳаётий воқеа асосида)

Саида университетни ва магистратурани имтиёзли диплом билан тугатди. Мактабда ишлай бошлади. Онаси:

– Тенгқур дугоналаринг турмушга чиқиб, ўзларидан тиниб-тинчиб кетишди, сен юраверасанми ишла-аб, – дея илмоқли гапирар, орзу-ҳавасларидан сўз очиб, ҳоли-жонига қўймасди.

Нимаям дерди, онаси ҳақ, қачонгача қизининг орзуси деб баҳоналарига қулоқ тутади?

Хоразмлик курсдоши Ёқубжон ундан жавоб кутаётганига анча бўлди. Яхши йигит, ичмайди, чекмайди, меҳрибон. Қолаверса, ўрталарида самимий, дўстона муносабат ҳам бор.

Она  барибир она-да. Саиданинг гапларини эшитиб, ўйланиб қолди. Ахир ота-онаси ким, қандай одамлар? Танимаган-билмаган юрт – Боғот қаерда-ю Амударё қаерда? Сўраб-суриштиришди, баъмани одамлар эканлигига ишонч ҳосил қилишгач, тўйга розилик беришди.

Ҳаш-паш дегунча орадан йиллар ўтиб кетди. Ўзаро аҳил-иноқ бу оилага қанчалик эл бўлмасин, Саиданинг кўнгли кемтик эди. Ўн икки йилки, у кун-у тун Аллоҳга илтижо қилади:

– Худойим, мени фарзанд қувончидан бенасиб қилма!

У илтижо қилишдан тўхтамади, вақт эса оқар сувдек оқиб ўтишдан... Ниҳоят...

У минг бир азоб билан севимли оиласини тарк этиб, ота уйига қайтди.

Қишлоқдаги мактабда ишлай бошлади.  Орадан йиллар ўтди. Шундай кунларнинг бирида уни Ёқубжон излаб келди. Соч-соқоли ўсган, уст-боши бир аҳволда.

– Саида, Саида, – дейди нуқул, бошқа гапга тили айланмайди.

– Яхши юрибсизми? – деди базўр Саида. Аслида “Нега келдингиз?” демоқчи эди-ю, айта олмади.

– Саида, болаларим етим бўлиб...

Ёқубжон гапининг давомини айтаолмади, ҳўнграб йиғлаб юборди. Шундагина Саида Ёқубжоннинг ҳолатини тушунди. Олдида бошини эгиб, кўз ёшларини тиёлмай ўтирган Ёқубжонга нима дейишни, кўнглини қандай кўтаришни билмай, кўзларини ерга тикканча маҳзун бир алфозда ўтирар, унинг юзида ачинишми, меҳрми зоҳир эди.

Ёқубжоннинг аёли эгизак фарзандларини дунёга келтириш чоғида вафот этганини билган Саида узоқ ўйлади. Ахир мурғак гўдаклар бўлса, эркак боши билан ота уч нафар болани қандай катта қилсин? Онаси нима дер экан-а? Боши қотди  Саиданинг. Унга оғиз солган эркаклардан ҳалиям бўлса, ўзининг биринчи турмуш ўртоғи афзал эмасми?

– Болалари жуда ёш қолибди-я, астағфуруллоҳ. Каттаси энди 4 ёшда, кичик ўғилчалари бешикда экан, болам, эгизакларни боқиб, катта қилиш осон эмас, тағин ўзинг биласан, – деди онаси Саиданинг кўнглига қараб.

Саида эса бир қарорга келиб бўлганди. Остонасига бош уриб келган 85 ёшли қайнотаси:

– Жоним болам, Саидажон, тақдиримизда борини бирга баҳам кўришни Аллоҳ буюрдимикан, сенинг қадамингга пояндоз бўлайин, болам! – дея йиғлади...

Мана, Саиданинг яна Боғот туманига қайтиб, Ёқубжон билан бирга яшаётганига ҳам 20 йил бўлди бир пасда. Катта қизи Ноилахон тиббиёт институтини битирди. У ҳам, Ҳасан-Ҳусанлар ҳам бири-биридан меҳрибон. “Опа-опа” деб жонларини бергудай. Баъзан қўшниси Нуқулжоннинг шанғиллаган овози эшитилиб қолади:

– Ҳаҳ, хароб бўлгурлар, биринг у ёққа тортасан, биринг бу ёққа, – ўшқиради болаларига. – Анов Саида ўгайчалик қадрим йўқ менинг!

Саида ичидан зил кетади, Ё тавба, бу нима дегани? Рўзғоринг бошқа, етти ёт бегона бўлсанг, менинг қадрим билан нима ишинг бор-а, Нуқулжон, ўйлайди кўнгли бузилиб. Болаларим эшитса нима бўлади-а?

Бир куни қизи Ноилахон кўчадан бир аҳволда кириб келди-ю Саидага:

– Опа, Нуқулжон бийининг гапларини эшитиб, яна кўнглингизга оғир олиб ўтирманг, ўзи оғзи шалоқроқ, гапираверади, – деди негадир йиғимсираб.

– Нима, сенга ёмон гап айтдими, болам? – қизини бағрига босди Саида.

– Саида сенинг ўгай онанг, ўгай она барибир ўгайлигини қилади, қараб тур, сени ўз йўриғига солиб олади, деди. Мен Нуқулжон бийи билан айтишиб қолдим, – йиғлаб юборди Ноила.

– Менинг сизлардан бошқа қувончим йўқ, қизим. Оғзи бўшлар гапираверади-да, хафа бўлма, – юпатди у қизини.

Саиданинг гап қувалайдиган одати йўқ эди. Нуқулжон билан айтишиб ўтиришни ўзига эп кўрмади. Худога солди. Орадан вақт ўтиб, Ноилани узатди, ўғилларини уйлантирди. Ҳасанбой ҳарбий соҳани, Ҳусанбой ўқитувчиликни танлади. Қўшалоқ келинлар тушириб, неваралар суйди. Нуқулжон эса...

Унинг уч қиз, икки ўғли бор. Қизларидан бирининг турмуши ўхшамай, ажрашди. Битта ўғли билан бошқа эркакка турмушга чиқди. Эри ўғлига ўгай ота, ўзи эса уч қизга ўгай она бўлди. Нуқулжон қизи ҳар гал уйига келганида маслаҳат қилади:

– Болаларни ўз болангдан айирма, ўгайликнинг юкини меҳр-муҳаббатинг билан кўтарасан, Саида опангни кўрдингми, мен туққан болаларимдан кўрмаган бахтни ўгай болаларидан кўриб, меҳрга чўмиб яшаяпти-я...

Саида унинг бу гапларини эшитса ҳам эшитмаганга олади. Фақат ич-ичидан:

– Менинг болаларимни ўгай деганларнинг ўзлари ўгай, – деб қўяди кўнгли оғриниб. Ўзинг туғиб, меҳр кўрмаган ўзинг ўгайсан, дегиси келади-ю, демайди.

Фақат биладики, унинг оиласидан ҳам, болаларидан ҳам, ширин-шакар невараларидан ҳам кўнгли тўқ.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019