14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 10:55
Адабиёт 👁 189

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

ТЕЛЕФОН ҚУРСИН

Муқимий устоздан шундай сўз қолган:

Шалдироқ, бемаза “ароба қурсин”.

Замонлар ўзгарди, нолиш ўзгарди,

Телефон, “ароба” баробар қурсин!

 

Автобус, машина ё бошқа улов,

Ёнингдан жой олса, бетамиз биров

Кўз-кўз қилиб қўлга олади дарров.

Бетамиз қўлдаги телефон қурсин!

 

Айтмоқчи гапини қисқароқ қилиб,

Ўтирса қанийди, иззатин билиб.

Соатлаб вайсайди бақириб, кулиб,

Бефаҳм қўлдаги телефон қурсин!

 

Майли, телефон ҳам керак аслида,

Лекин ишлатса-да керак фаслида.

Жонни эговлайди асаб қасдида,

Бемақсад қўлдаги телефон қурсин!

 

Телефон симларин қулоққа илиб,

Дунёда ўзини ягона билиб.

Юришар ҳаётин хатарли қилиб,

Мақтанчоқ қўлдаги телефон қурсин!

 

Телефон оддий мулк, мақтанмоқ нечун,

Безор бўлгач дедим: телефон қурсин.

Бир зум ширин суҳбат, хушхабар учун,

Ёнингда доимо телефон турсин.

Ўрозали РЕЙИМОВ.

ЎТИНЧ

Беш кун ўтмай соғиниб ўз-ўзимдан.

Шошиб борар эдим уйимиз томон.

Мени кўриб нур ёғарди юзидан,

Бағрингизга бош қўярдим, Онажон.

 

Шунда жуссангизни қучиб ўтириб,

Юраккинам қувват оларди гўё.

Бугун шу лаззатдан маҳрумман, афсус,

Мени ундан айирди ёлғончи дунё...

 

Юзим ювмай туринг, аччиқ ёшларим,

Юрагим тўкайин оппоқ қоғозга.

Бир дам кутиб туринг, дунё ишлари,

Дардим ёзиб олай майли бирозга.

 

Яна соғинаман, қўмсайвераман,

Лекин қаердасиз, мунисим – онам?

Йиғламай, дейман-у йиғлайвераман,

Қанисиз, қанисиз, ягонагинам?

 

Мен кимнинг бағрига бошимни қўйиб,

Болалик туйғусин қайта сезаман?

Юракдаги қайноқ меҳрига чўмиб,

Ҳаёт денгизида эркин сузаман.

 

Ҳасадгўй кимсалар зимдан тош отиб,

Ногоҳ дилгинамни қилса яролар.

Дўстман, деб юрганлар кетсалар сотиб,

Ким мени асрайди қилиб дуолар?

 

Сизсиз ҳаётни ҳеч англаёлмасдим,

Ботинмасдим  бундай ўйлашга ҳатто.

Оҳ бугун... Мен бугун шу кунни кўрдим,

Қандай яшаяпман, о, Қодир Худо?

 

Гулдай гўзал қилиб инсон кўнглини,

Метиндан қилибсан лекин бардошин.

Эзилиб-эзилиб йиғлайсан гоҳи,

Олдингда бурчинг кўп, кўтариб бошинг.

 

Яна келажакка эзгу мақсадлар,

Орзуларинг учун ташлайсан қадам.

Кўнглингни оғритар айрилиқ, дардлар,

Сен бардош топасан, борасан бардам.

 

Меҳрингизни қўмсаб яшаймиз ҳар дам,

Сизни соғинамиз токи танда жон.

Қадрингизни нурга тўлдирай, Эгам,

Жойингиз жаннатда бўлгай, Онажон.

 

Умр ўтиб борар тошқин, бешафқат,

Осий бўлсам кечир, о, буюк Тангрим.

Майли, мен кўнаман, ўтинчим фақат,

Фақат жаннатдан қил Онамнинг ўрнин.

Манзура СУЛТОНОВА,

44-сонли мактаб ўқитувчиси.

 

БОБУР МОНОЛОГИ

Эй, чархи дун, не савдолар солдинг менинг бошима,

Шодликларим ғарқ бўлмишдир кўздан оққан ёшима,

Ўз дўстларим оғу солмиш фитна бирлан ошима,

Андижоним қолди менинг, анда жоним қолмишдур.

 

Тақдир ҳукми Ҳинд сориға қилди мени равона,

Ўзга элда шоҳдурман мен, ғуломларим парвона,

Лек дилимнинг дардларига тополмамдур ҳеч чора,

Андижоним қолди менинг, анда жоним қолмишдур.

 

Отажоним от чоптирган қир-адирлар қайдадур,

Онажоним алла айтган ҳур манзиллар қайдадур,

Бирга-бирга ўйнаб-ўсган қадрдонлар қайдадур,

Андижоним қолди менинг, анда жоним қолмишдур.

 

Ватанимнинг тупроғини кўзга суртсам қанийди,

Бузрукворим изларини тавоф қилсам қанийди,

Қадрдонлар рухсорини бир бор кўрсам қанийди,

Андижоним қолди менинг, анда жоним қолмишдур.

 

Эй,чархи дун, не савдолар солдинг менинг бошима...

Ширин ЎРОЗИМБЕТОВА,

6-сонли мактабнинг она тили ва

адабиёт фани ўқитувчиси.

 

Янги йил арафасидаги ўйларим

Кириб келди янги йил,

Қувончларга тўлди дил.

Фарзандлар қувончидан,

Шодланиб кетди кўнгил.

 

Уй тўрида безаниб,

Нур сочади арчамиз.

Арчамизни безашга,

Уринибмиз барчамиз.

 

Янги йил келди дебон,

Шод, хурсанд бўлганда дил.

Наҳот бир кун ўтди деб,

Қалқиб кетди бу кўнгил.

 

Ортда қолди эски йил,

Деб қувониб юрамиз.

Лек умрдан бир куннинг,

Ўтганини билмаймиз.

 

Ҳаёт варақларидан,

Бир кун бугун йиртилди.

Энди эса умрдан,

Айтинг, неча кун қолди?

 

Буни бизлар билмаймиз,

Қодир Аллоҳ билади.

Соатнинг сонияси,

Ҳамон олға юради.

 

Қанча умр кўрсак ҳам,

Инсон бўлиб юргаймиз.

Ўтар вақтда дунёдан,

Иймон билан кетгаймиз.

 

Эл-юртимиз, дўстларим,

Яхши инсон, дегайлар.

Яхши амалларимни,

Айтиб-айтиб юргайлар.

 

Ёмон эди, демакдан,

Аллоҳ ўзи асрасин.

Тилагим, юртдошларим,

Қодир эгам қўлласин.

Гулчеҳра ОТАБОЕВА.

 

КЕТ, ДЕДИНГ...

 

Кет, дединг, кетдим ортга қарамай,

Нимага яна сен излайверасан?

Дўстларим айтдики, менга сездирмай,

Ортимдан соядек юрган эмишсан.

 

Сени унутмоққа етарми умрим,

Толенинг юборган бизга ҳукми бу.

Қанийди, мен сени бахтли қилолсам,

Ягона тилагим, муҳаббатим шу!

 

Қалбимнинг тўрида ардоқлаб келдим,

Сенга бўлган севгим – муҳаббатимни.

Кўзингнинг ёшларин артса-да қўлим,

Бир илинж ичида бедор яшадим...

Раъно AВАЗМУРОДОВА,

38-сонли мактаб ўқитувчиси.

 

БАҲОР КЕЛДИ

Ердаги музлар эриб,

Гул-майсалар очилиб.

Дилга қувончлар тўлиб,

Элимга баҳор келди.

 

Чавандозлар чопиб от,

Чиқди улоқ ўйинга.

Тирилгандай Кайқубод,

Кўнгил тўлди қўшиққа.

 

Одамлар биргалашиб,

Ҳашарларга чиқишди,

Болалар қувонишиб,

Гул тергани чиқишди.

Жазира БОЗОРБОЕВА,

3-сонли мактаб ўқувчиси.

 

БАҲОР

Қорлар эриб, табиат.

Ўзгартирар либосин.

Элчи бўлиб бойчечак,

Таратади, ифорин.

 

Қушчалар чуғурлашиб.

Ажиб қўшиқ куйлайди.

Гулга қўниб арилар.

Асал йиғиб яйрайди.

 

Мавж уриб оқар яна,

Музлари эриб анҳор.

Ўлкамга эса такрор,

Ҳукмрон бўлар баҳор!

Зарнигор  РАЖАБОВА.

 

Кўксимдаги юрак

Сиғмай бораётир кўксимга юрак,

Типирлаб, кўкларга учмоқчи қушдай.

Ўтган кунларимни эслаш не керак?

Эсласам, барчаси бир ёмон тушдай!

 

Сиғмай бораётир кўксимга юрак,

Овчидан чўчиган бир асов қушдай.

Мозийдан қўрқмоқлик, балки, не керак?

Ҳаётим саҳфаси битта ҳовучдай!

 

Сиғмай бораётир кўксимга юрак,

Кўкларга учмоқни истар, кўкларга.

Кексайган юракка парвоз не керак?

Ҳадемай бир куни кўчар йўқларга!

 

Сиғмай бораётир кўксимга юрак,

Типирлаб, ненидир қилар илтижо.

Бу ёғи илҳомни жамламоқ керак,

Юрак туғёнлари шеърларимда жо!

 

Сиғмай бораётир кўксимга юрак,

Шеър билан хуморим босилар наҳот.

Ёзаман, ёзаман, менга шу керак,

Шеърсиз яшолмайди дунёда Фарҳод!

Фарҳод Аваз, Намуна МФЙ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019