12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:07
Маданият 👁 351

САҲНАДА ГЎЗАЛЛИКЛАР ЯРАТГАН АЁЛ

САҲНАДА ГЎЗАЛЛИКЛАР ЯРАТГАН АЁЛ

Юртимизда байрамлар кўп. Айниқса, баҳор фасли байрамлар билан бошланиб, эл-юртни файзга тўлдиради. Бутун халққа кўтаринки руҳ бағишлаб, шодиёналар шодиёналарга уланади. Байрамлар арафасида барча ҳудудлардаги Маданият марказлари томонидан катта тайёргарлик кўрилади. Оммавий  байрам  тадбирлари  чуқур  ғоявий мазмун билан бойитилиб, аҳолининг маънавий-маданий ҳордиқ чиқаришига имконият яратилади.

Катта шодиёналар, қутлуғ айёмлар муносабати билан туманимиздаги Маданият бўлими томонидан ҳам байрам дастурлари тайёрланиб, намойиш этилади ва аҳолига кўтаринки кайфият улашилади. Айниқса, юксак маҳорат билан безатилган саҳна, турли декорациялар, ижрочиларнинг дид билан танланган либослари руҳиятни янада кўтаради. Барчага байрамона руҳ бахш этиб, атрофга ҳам ўзгача файз киритади.

Байрамларда аҳолига тақдим этиб келинаётган турли дастурлар, тадбирларнинг чиройли, мазмунли чиқишига, юқори савияда ўтказилишига бўлимнинг ҳар бир ходими қаторида либослар бўйича мутахассис, саҳна безакчиси Меҳрибон Йўлдошева ҳам фидойилик билан ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ҳар бир тадбирда ўз маҳоратини намойиш этиб, янги ғоялар топишга, саҳнани бекаму-кўст безашга, либосларга ўзгартиришлар киритиб, байрамларга мос андозалар яратишга ҳаракат қиладиган мутахассис фидойи ходим сифатида барчага ўрнак бўлиб келмоқда. 

Меҳрибон Йўлдошева соҳада 11 йилдан буён фаолият кўрсатмоқда. У либосчи бўлиш билан бирга “Офарин” фольклор-этнографик халқ жамоаси аъзоси ҳамдир. Республика, туман миқёсидаги фольклор чиқишларда ўз истеъдодини, маҳоратини намойиш этиб, эл эътирофига сазовор бўлмоқда. Халқ сайллари, Наврўз ва Мустақиллик байрамларида, фольклор йўналишдаги кўрик-танловларда жамоа чиқишларининг мазмунан бойишига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Ўзининг меҳнат фаолияти давомида туман ижтимоий ҳаётида фаол иштирок қилиб келаётган бу фидойи аёл  касбдошларига ғамхўр, хушмуомала, ҳалол ва камтар инсон, намунали оила бекаси, 4 нафар фарзанди бор. Ўз фарзандларини эл-юрт манфаатига ярайдиган,  муносиб инсонлар этиб вояга етказмоқда.

У байрам арафасида туман ҳокимининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Элда ва касбдошлари орасида ўз масъулиятлилиги билан эътибор қозонган, саҳналарни байрамона безатиб, гўзалликлар яратиб келаётган фидойи аёлни бу каби рағбатлар янада кўпроқ меҳнат қилишга ундайди. 

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026