14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 07:52
Иқтисодиёт 👁 238

МАЖБУРИЯТЛАРНИ БАЖАРМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

МАЖБУРИЯТЛАРНИ БАЖАРМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда қонунда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаролик-ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса, қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Фуқаролик Кодексининг 341-моддасида мажбурият, унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлиши назарда тутилган бўлса, ушбу Кодекснинг 324-моддасида қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган зарарни тўлаши шартлиги белгиланган.

Суд амалиётида мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида бузилган ҳуқуқларни тиклаш бўйича манфаатдор шахслар томонидан киритилган даъволар кўпчиликни ташкил этади.
Жумладан, Беруний туманлараро иқтисодий суди томонидан «BO’STON CLUSTER» МЧЖнинг фермер хўжаликларига нисбатан 20 та даъво аризалари тўлиқ қаноатлантирилиб, мажбуриятларни лозим даражда бажармаганлиги натижасида жами 1 143 469 977 сўм асосий қарз ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Ишларни кўришда нафақат кредитор, балки қарздорнинг ҳам манфаатлари инобатга олиниши лозим. Бу борада яна суд амалиётига мурожаат этадиган бўлсак, даъвогар «UZAGROSERVIS» АЖ жавобгар «Азамат-Сарвар» фермер хўжалигига нисбатан 12.183.400 сўм асосий қарз ва 6.091.700 сўм пеня ундириш туғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Аниқланишича, «Тўрткўл Агросервис МТП» МЧЖ ва жавобгар «Азамат-Сарвар» фермер хўжалиги ўртасида 2018 йил 30 январь куни қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчиларга хизмат кўрсатиш ва механизация ёрдамида ишлар бажариш буйича 88-сонли шартнома тузилган. Унга кўра, «Тўрткўл Агросервис МТП» МЧЖ томонидан жавобгарга 12.183.400 сўм миқдорида механизация хизматлари кўрсатилиб, шартнома мажбуриятлари даъвогар томонидан бажарилган бўлса ҳам, жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш шу кунга қадар амалга оширилмаган. Аммо, «Тўрткўл Агросервис МТП» МЧЖ ва «UZAGROSERVIS» АЖ ўртасида 2020 йил 22 май куни талабтан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномаси тузилган бўлиб, 2018 йил 30 январь кунги 88-сонли шартнома буйича вужудга келган жавобгарнинг 12.183.400 сўм қарзини талаб қилиш ҳуқуқи даъвогарга ўтказилган.

Шунингдек шартноманинг 5.6-бандида тарафлар кўрсатилган хизмат (бажарилган иш)лар, етказиб берилган моддий-техникавий ресурслар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун буюртмачи ижрочига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаш ҳақида келишилган. Шу боис, даъвогар томонидан бажарилган ишлар учун тўланмаган 12.183.400 сўм иш ҳақини қайтариш ҳамда кечиктирилган кунлар учун 6.091.700 сўм пеняни 20 фоизга яъни 1.218.340 сўмга қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган. Бу билан пенянинг ундирилиши қарздорнинг моддий аҳволига салбий таъсир кўрсатиши инобатга олинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007-йил 15-июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли деб белгиланган. 

Мазкур қарорда қарздор мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик билан боғлиқ низоларни қонуний ҳал қилишга қаратилган муҳим тушунтиришлар судларга берилган.

Қ.О.ХОЖАМУРАТОВ, Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси.

Б.Т.БЕКМУРАТОВ, Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019