28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 12:57
Иқтисодиёт 👁 258

Манғит деҳқон бозорида “Наврўз” байрами арафасида савдо ярмаркаси фаолияти йўлга қўйилди

Манғит деҳқон бозорида “Наврўз” байрами арафасида савдо ярмаркаси фаолияти йўлга қўйилди

Мамлакатимиз аҳолисини кундалик истеъмоли учун зарур бўлган ижтимоий аҳамиятга эга асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, арзон, сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашга ва нарх-наво барқарорлигини сақлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда тегишли вазирликлар туманлар ҳокимликлари ҳамкорлигида аҳоли сонидан келиб чиқиб, кундалик эҳтиёжга зарур озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бозорларда сотилиши назоратга олинмоқда ҳамда нархларнинг барқарорлигини сақлаш чоралари кўрилаяпти. Бунинг учун фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ва ер эгалари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари биринчи навбатда туман аҳолисига сотилиши учун деҳқон бозорларига олиб чиқилмоқда.

Манғит деҳқон бозорларида  озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари фермер, деҳқон ҳамда  шахсий томорқа ер эгаларидан тўғридан-тўғри, қўлма-қўл ўтиб, баҳоси ўсишига йўл қўйилмасдан сотилиши устидан назорат ўрнатилмоқда. Бозорда санитария, ветеринария қоидаларига риоя этилиши, тозалик, маҳсулотларнинг сифати, истеъмолга яроқлилигини ўрганиш доимий олиб борилмоқда. Наврўз байрами арафасида Манғит деҳқон бозори олдида савдо ярмаркаси ташкил этилди

Шунингдек, Амударё туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида тумандаги чорвачилик фермер хўжаликлари ҳамда гўшт маҳсулотлари сотиш билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан аҳолининг гўштга бўлган эҳтиёжининг маълум қисмини таъминлаш борасида йирик шохли қорамоллар сўйилиб, махсус расталарда ҳар бир килограмми 45000 сўмдан, картошка 3000-3500 сўмдан, тухум 900-1000 сўмдан сотилмоқда.

Амударё туман давлат Солиқ инспекцияси билан биргаликда бозор ҳудудида давлат рўйхатидан ўтмасдан, ноқонуний олиб сотарлик билан шуғулланаётган шахслар аниқланиб, белгиланган тартибда солиққа тортилаяпти, нархларнинг ўсишига олиб келадиган омиллар бирма-бир ўрганилиб, бартараф этиш чоралари кўрилаётир. Жумладан, Ўзбекистон товар хом-ашё биржаси савдоларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари (ўсимлик ёғи, шакар, ун маҳсулотлари) нархлари тўғрисида маълумотлар олиниб ўрганилмоқда. Бундан мақсад тадбиркорлик субъектлари томонидан биржа савдоларида сотиб олинган озиқ-овқат маҳсулотлари ноқонуний олиб сотарлик билан шуғулланаётган шахслар қўлларига ўтиб, нарх кўтарилиб кетишининг олдини олишдир.

Савдо ярмаркасида сотувчилар ва харидорлар учун қулай шароит яратиш мақсадида бостирма қилиниб, пештахта қўйилди. Ушбу савдо ўринларида ва бозорда нархларнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида доимий назорат олиб борилаяпти. Бу билан юртдошларимизнинг кундалик ҳаётидаги зарур бўлган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжлари қопланишинини таъминлаш кўзда тутилган.

Наврўз байрами арафасида ташкил этилган савдо ярмаркаси туманимиз меҳнаткашлари арзон, сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш имконини яратди.

Зафар Сабуров, департаментнинг Амударё туман бўлим бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026